23 июнь куни АОКА ташаббуси билан “ International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида “Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик бош мезон” мавзусида миллий конференция бўлиб ўтди.
Конференцияда 180 га яқин вазирлик ва идоралар, давлат ташкилотлари ҳамда ҳокимликлар ахборот хизматлари иштирок этди.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев ҳамда директорнинг биринчи ўринбосари Дилшод Саиджонов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмита раиси Илҳом Абдуллаев, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олим Ўсаров ва Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори Акбар Ризаевлар ўз маърузалари билан қатнашди.
Конференция доирасида бугунги ахборот маконидаги долзарб масалалар юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.
Тадбир якунида самарали меҳнат қилган, фаол ва ташаббускор матбуот котибларига фахрий ёрлиқлар ҳамда эсдалик совғалар топширилди.