Марказий Осиё давлатларида ер ресурсларини асраш, ундан самарали фойдаланиш борасида кенг кўламли олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва соҳа ходимларининг салоҳиятини ошириш муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон иқлим ўзгаришлари, чўлланишга қарши курашиш, биологик хилмахилликни сақлаш, бутунжаҳон маданий меросни муҳофаза қилишга доир конвенциялар ҳамда бошқа экологик йўналишдаги халқаро шартномаларга қўшилганки, бу мамлакатимизда мазкур йўналишда салмоқли ишлар олиб борилаётганини билдиради.
Бугун Марказий Осиё давлатларидан Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон иштирокида онлайн йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда Миллий ва минтақавий даражада ердан фойдаланишнинг янада самарали, интеграл замонавий ёндашувларини ўзлаштириш муҳимлигига эътибор қаратилди.
Шунингдек, ердан оқилона фойдаланишда соҳанинг ҳуқуқий асоси, унинг ривожига янада жиддий эътибор қаратиш, қонун ва қонун ости ҳужжатларни кўриб чиқиш, Марказий Осиё давлатлари ўртасида ердан оқилона фойдаланиш интеграцияси ва Ўрмончилик соҳасида амалга оширилаётган ишлар, тажриба алмашиш ҳамда муҳофаза этиладиган ҳудудлардаги елардан фойдаланиш борасида интеграциялашувини янада жадаллаштириш каби долзарб масалалар муҳокамаси бўлиб ўтди.
Мазкур йиғилишда Халқаро алоқалар ва экотуризмни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Захадуллаев Абдувохид Абдувахобович ҳамда Чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш бошқармаси бошлиғи Умаров Собиржон Мамадаминович қатнашди.



