“Самаркандский Вестник” ижтимоий тармоғида чоп этилган “Зарафшон миллий табиат боғига эътибор қаратилиши зарурлиги” мавзусидаги мақолада кўтарилган масалалар Ўмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Самарқанд вилоят ҳокимияти ишчи гуруҳ томонидан белгиланган тартибда ўрганиб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 февралдаги “Зарафшон миллий табиат боғи фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 82-сонли қарорига асосан миллий табиат боғи сифатида қайта ташкил этилиб, доимий фойдаланиш учун 2426,4 гектар ер майдони ажратиб берилган.
2018 йилнинг 17-18 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд вилоятига ташрифи давомида ва 2018 йил 26 мартдаги 4646-хх-сонли йиғилиш баёнининг 65-бандида берилган топшириқларига асосан, Самарқанд вилоят ҳокимининг 2018 йил 5 майдаги “Вилоят давлат ўрмон фонди ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда рекреация зоналарини ташкил этиш тўғрисида”ги 289-Қ-сонли қарорига асосан Зарафшон миллий табиат боғининг рекреация зонасида экологик туризмни йўлга қўйиш ва ривожлантириш орқали ҳудудга ташриф буюрувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳларни жалб қилиш топшириқлари берилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 декабрдаги 993-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги низомида кўрсатилган шартнома асосида ўрмон фонди участкалари узоқ муддатга ижарага берилди. Ҳозирги кунда Зарафшон миллий табиат боғининг самарасиз фойдаланилаётган ер участкаларида 31 нафар инвесторлар ўзларининг бизнес лойиҳалари асосида жами 33,5 га ер майдонларга узоқ муддатли ижара шартномаларини расмийлаштирган. Жомбой тумани ҳокимининг 2021 йил 20 майдаги 424-Қ-сонли қарори билан ижара шартномасида кўрсатилган мақсадлар учун белгиланган тартибда қўшимча бинолар қуришга рухсат берилган.
Юқоридаги қурилиши давом этаётган барча ишлар “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудулар тўғрисида”ги қонунининг 24-моддаси талаблари асосида амалга оширилган.
Бу билан нима демоқчимиз? Ҳар бир тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган субъект бино, иншоотлар қуриш учун, белгиланган тартибда лойиҳаларини амалга ошириш учун давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасига биноан амалга ошириши қонунларда белгилаб қўйилган.
Ихтиёрий равишда эркин ҳолатда ҳаракатланувчи “Бухоро хонгули” Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Репсубликалари ҳудудига ўтиб қайтишидаги ҳаракатланиши учун буғулар ва бошқа ҳайвонларнинг миграция йўлари мавжуд. Лекин ҳозирги кунда дарё ўзанидан қум-шағал маҳсулотларини қазиб олиш фаолиятини олиб бораётган тадбиркорлар ва бошқа шахслар томонидан катта ҳажмдаги тош майдалаш ускуналарини ишлатаётганлиги, тош юклаш экскваторлари ёрдамида юк машиналарига қум-шағал аралашмасини юкланиши ва улардан таралаётган шовқинлардан буғу ва бошқа ёввойи ҳайвонларга ташқи таъсири натижасида миграция йўлларининг тартиби бузилиб белгиланмаган жойлардан ҳаракатланиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Натижада ўз вақтида миграция йўлидан ўтиб қайтмасдан тарқоқ ҳолатга келаётганлиги, дарёнинг ўнг ва чап қирғоқлари, сув таъминоти иншооти, Қундузак қишлоғи атрофида, аҳоли хонадонлари яқинида ва фермер ҳўжаликлари ерларида қолиб кетиш ҳолатлари кўплаб кузатилмоқда. Натижада тўқайзорларда ёввойилашиб кетган кўп сонли итлар томонидан таъқиб этилиши ҳамда буғулар ва уларнинг болаларини нобуд қилиш эхтимоллари ошиб бормоқда.
Шу сабабли Зарафшон Миллий табиат боғи директори О.Ҳамроқулов, Илмий ишлар бўйича ўринбосари Б.Раджабов, катта илмий ҳодим Биология фанлари кандидати Н.Мармазинскаялар томонидан 2020 йил 27 март куни Вилоят ҳокимлигига, Вилоят прокуратурасига, Вилоят ИИБга, Вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига ҳамда Вилоят ФВБга ёзган 40-сонли хати орқали Зарафшон миллий табиат боғига таъсир этаётган барча жараёнлар ва омиллар бартараф этиш тўғрисида мурожаат қилинган.
“Зарафшон Миллий табиат боғи” ҳудудига қарашли 1-бўлим ҳудуди Жомбой давлат ўрмон хўжалиги ҳисобида бўлган жами 37.5 гектар ер майдони Самарқанд вилоят ҳокимининг 2013 йил 1 июлдаги 151-Қ-сонли қарори асосида Зарафшон Давлат қўриқхонасини ер майдонларини кенгайтириш мақсадида қўриқхона балансига ўтказиб берилган.
Ушбу ўтказиб берилган ер майдонларидаги яъни 167-контурдаги 20,11 гектар теракзор Жомбой давлат ўрмон хўжалиги томонидан 2008-2011 йиллар оралиғида ўрмонларни қайта тиклаш мақсадида кесиш режасига асосан белгиланган тартиб қоидалар асосида кесиб олинган ва ушбу йилларда кесиб олинган теракзор ўрнидаги тўнкасидан униб чиққан новдалар сувсизлик, ҳар хил зараркунанда хашоратлар таъсирида, Миллий боғдаги мавжуд Бухоро хонгули жониворлари томонидан пайхон қилинганлиги, кимёвий препаратлар билан ишлов бериш таъқиқланганлиги натижасида ривожланмай тўқайзорга айланганлиги, Қўриқхона фаолияти даврида ҳудудда ҳар қандан фаолиятларни олиб бориш қатъиян ман этилганлиги сабабли ушбу теракзор табиий тўқайзорга айланишига сабаб бўлган.
Зарафшон миллий табиат боғи чегара ҳудудидан ўтган Зарафшон дарёсининг ўзани бўйлаб “Хавфсиз дарё” ДУК ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг экологик экспертизаси хулосасига кўра тадбиркорларга ажратиб берилган ҳудуддан тош-шағал ва қум қазиб олиш ишлари олиб борилмоқда. Қазилаётган майдонлар Зарафшон миллий табиат боғи ҳудудига кирмайди.
Бундан ташқари, Ўрмон хўжлиги давлат қўмитасининг буйруғига мувофиқ Зарафшон миллий табиат боғининг рекреация ҳудудида ҳар хил турдаги дарахтлар биологик ёшини ўтаб бўлганлиги, айримлари қуриб, чириганлиги ҳамда касалликка чалинганлиги ҳамда миллий табиат боғга келувчи чет эллик ва маҳаллий сайёҳларга ва электр тармоқларига қаттиқ шамол бўлган вақтларда синиб тушиш хавфини инобатга олиб, ушбу дарахтлар кесилиб, ўрнига янги кўчатлар экиш шарти билан амалга оширилган.
Юқоридаги кесиш ишлари “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудулар тўғрисида”ги қонунининг 25-39-моддалари талабларига риоя қилинган ҳолда бажарилган.
Мана шу тартибдаги қонуний асосларни чуқур ўрганмасдан, айни жараён билан боғлиқ маълумотларни тегишли ташкилотлар мутахассисларидан аниқламасдан жамоатчиликка ноўрин хабар тарқатилган.