2021 йилнинг, чўлланиш ва қурғоқчиликга қарши кураш куни нишонланадиган 17 июнь санаси, деградацияга учраган ерларни тиклаш ва соғлом ер майдонларини яратиш мавзусига бағишланади, бунинг натижсида иқтисодиётнинг барқарорлиги таъминланади, янги иш ўринлари яратилади, аҳолининг даромадлари ошади ва озиқ-овқат хавфсизлиги мустаҳкамланади. Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, ерларни қайта тиклаш биохилма-хилликни сақлашга ҳисса қўшади. Бунинг натижасида, ернинг исишига таъсир этувчи атмосфера углеродининг ерда сакланиб колиши туфайли, иқлим ўзгариши жараёни секинлашади. Шунингдек бу иқлим ўзгариши оқибатларининг юмшашига олиб келиши ва COVID-19 пандемияси тугагач, «яшил» тикланишга асос бўлиши мумкин.
Ўзбекистонда, 2017 йилдан буён CADI «Марказий Осиёдаги чўллар бўйича ташаббус» лойиҳаси амалга оширилиб келмоқда. Ушбу лойиҳа, Бирлашган Миллатлар озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан амалга оширилиб, Германия ҳукумати томонидан молиялаштирилмоқда.
«Ташаббус, глобал аҳамиятга эга бўлган ноёб экотизимли мўътадил чўлларни сақлаш ва улардан барқарор фойдаланишга қаратилган. Улар қушлар, шунингдек ёввойи туёқли ҳайвонлар учун муҳим миграция минтақаларидир. Ўзбекистон билан бир қаторда, Қозоғистон ва Туркманистон ҳам CADI нинг мақсадли мамлакатларидан ҳисобланади. Ўзбекистон ҳудудининг ярмидан кўпроғи, чўллар билан қопланганлиги, бу эко-тизимларнинг мамлакатимиз учун муҳим аҳамиятини тасдиқлайди. Бугунги тадбирда, кенг манфаатдор шахслар доираси учун ўқув курси ўтказиб, уларни табиий ресурсларни комплекс бошқариш, шунингдек, ер ресурсларини барқарор бошқариш бўйича энг самарали технологиялар билан таништиришдан мамнунмиз», – дея таъкидлайди CADI лойиҳасининг Ўзбекистондаги Миллий координатори Наримон Нишонов.
ФАО нинг «Ўрта Осиё ва Туркиянинг қурғоқчиликга мойил ва шўрланган қишлоқ хўжалиги ландшафтларида табиий ресурсларни комплекс бошқариш (ИСЦАУЗР-2)» лойиҳаси, қурғоқчилик хавфидан эрта огоҳлантириш ва унинг хавфини камайтиришга йўналтирилган. Мутахассислар томонидан қурғоқчилик ва шўрланиш жараёнларини бошқариш, шу жумладан шўрланишни камайтириш учун инновацион ёндашувлар ва технологияларни намойиш этиш, қурғоқчилик ва шўрланишга чидамли янги экинларни жорий этиш ва фермерларни тайёрлаш бўйича етакчи тамойиллар ишлаб чиқилмоқда. Ўзбекистонда, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитаси лойиҳа ҳамкорлари ҳисобланади.
«Лойиҳанинг умумий мақсади, табиий ресурсларга босим ва салбий таъсирларни камайтириб, хатар ва заифлик даражасини пасайтирадиган, қишлоқ аҳолисига қурғоқчилик ва шўрланишга қарши курашда ва бу ҳолатларга мослашишга ёрдам берадиган барқарор бошқарув амалиётини қўллаган ҳолда, табиий ресурсларни интеграциялашган бошқариш миқёсини кенгайтиришдир», дейди лойиҳанинг Миллий менежери Мухаммаджон Қосимов.




