Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Ўзбекистон Республикасида чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш масалалари

Ўзбекистон Республикасида чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш масалалари бўйича тақдимотлар билан иштирок этишди.

Табиий ресурсларни комплекс бошқаришга қаратилган қишлоқ хўжалиги технологиялари бўйича ўқув-семинарида республикада қурғоқчилик ва чўлланишга қарши курашиш бўйича самарали ишлар амалга оширилди. Жумладан: юртимизнинг 5 та вилоятида, хусусан Навоий вилоятининг Чуя тумани, Андижон вилояти Хакан ва Тошохур, Марҳамат ўрмон хўжаликлари, Сурхондарё ҳамда Қашқадарё вилоятларининг самарасиз фойдаланилаётган ерларини ўзлаштириш ва чўлланишга қарши курашиш мақсадида жами 4900 гектар  майдонда писта плантациялари барпо этилди.

Институтда амалга оширилган БВ-И-КХ-2018-5-сонли инновация лойиҳаси доирасида Тошкент вилояти “Саксанота” ўрмон хўжалигига қарашли Чотқол бўлимида пистанинг истиқболли 19 та шакллари жорий этилди ва коллекцион плантациялари барпо этилди.

Навоий вилояти Нурота туманинг самарасиз фойдаланилаётган ерларини ўзлаштириш мақсадида И-БИ-КХ-2019-1-сонли амалий лойиҳа доирасида пистанинг янги 13 та навлари жами 16,0 га майдонга жорий этилди. КХ-А-КХ-2018-114-сонли амалий лойиҳа доирасида эса инновацион технологиялар асосида  контейнер идишларда пистанинг пайвандланган 3500 тупдан ортиқ кўчатлари плантация барпо этиш ишларига жорий этилди. 

Ўрмон хўжалигининг буш ётган ва суғориладиган ерларида теракчиликни ривожлантириш мақсадида Германиянинг “Эверсвальд” университетидан  86 та дурагай навлари олиб келиниб, Қашқадарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятининг “Дархон” илмий-тажриба хўжалигида оналик плантациялари барпо этилди.

Чўл ҳудудларини ўрмонлаштиришда кўчатларини жадал етиштириб беришни йўлга қуйиш мақсадида Навоий вилоятида чўл ҳудудларида ўрмончиликни  ривожлантириш марказида Кореянинг “KOICA” билан ҳамкорликда чўл ҳудудларига мос бўлган дарахт-бута кўчатларини етиштиришга ихтисослаштирилган замонавий иссиқхонаси ташкил этилди.

Орол денгизининг қуриган тубида “яшил қоплама” ларни барпо этиш,минтақанинг экологик ҳолатини яхшилаш, шунингдек Орол тубидаги туз ва чанг бўронларига қарши курашиш чораларини ишлаб чиқиш мақсадида институтнинг етакчи олими, қ.-х.ф.д. Зиновий Богданович Новицкийнинг илмий асосланган технологияси 2018-2021 йилларда жами 1,6 млн гектар майдонга жорий этилди.

Орол денгизи қуриган тубида барпо этилаётган чўл ихота ўсимликларининг яшовчанлигини ошириш, уларни жадал ўсишини таъминлаш ва қурғоқчиликка бардошли бўлган бошқа чўл ўсимликларни етиштиришни йўлга қуйиш мақсадида Испаниянинг «WES» (Western Export Solutions) ҳамда IMIDA” қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқот институти олимлари билан ҳамкорликда Орол денгизи қуриган тубида янгидан барпо этилаётган чўл ўсимликларига «Агрофлорин», «Бульнова» ва «Биопрон» биологик микроўғитлар таъсири ўрганилмоқда.

Олимларимиз томонидан БВ-Атех- 2018- 26 -сонли амалий лойиҳа доирасида Орол денгизининг кўчма қумларида чўл ўсимликлари кўчатларини автомат экишга мўлжалланган янги агретати жорий этилди. Натижада, кўчатларни экиш иш унумдорлиги соатига                    4000 донагача, яъни анъанавий усулларга нисбатан                                  1,2-1,5 баробарга оширилди.

Шунингдек, И-БВ-ҚХ-2019-4 ва ҚХ-А-ҚХ-2018-110–сонли амалий ҳамда инновация лойиҳалар доирасидаОрол денгизи ва Оролбўйи минтақаларининг чўл ҳудудларидаги ўсимликлар қийин ўсадиган 3000 га майдонида чўл яйловзорларини комбинациялашган ҳолда кўпайтириш технологияси жорий этилди. Мазкур усулда экилган чўл ўсимликлари ниҳолларининг кўкарувчанлиги ўртача 20-60%га оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияснинг Ботаника институти билан ҳамкорликда Геоахборот (ГИС) технологиялари асосида Оролбўйи минтақасининг ўрмон ўсимликлари ва тупроқлар ҳолатининг 3D хариталари ва электрон маълумотлар базасини яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини бошламоқдамиз.

Фз-2019 (2275+3015) – сонли мега лойиҳа доирасида қуриган Орол денгизининг қуриган тубидаги жами 350 га майдонида янгидан барпо этилган ўрмон ва яйлов ўсимликларини касалликлардан ҳимоя қилишнинг  агротехнологияси жорий этилмоқда.

ФЗ-201912133 – сонли амалий лойиҳа доирасида Навоий вилояти Нурота туманининг чўл ҳудудларида инновацион технологиялар асосида доривор ширинмия ва оқзира плантациялари барпо этилди.

Бугунги кунда ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун институтдан 15 та етакчи олимлар, 22 та ёш олимлар, 30 дан ортиқ мутахассилар жалб этилган.

Пресс-релиз

Пресс-релиз

Тошкент шаҳри атрофида жами 441 гектармайдонда “яшил белбоғ”лар барпо этилади Бугунги кунда бутун дунёда иқлим...