Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Барқарор ривожланиш мақсадлари доирасидаги давра суҳбати

Бугун Барқарор ривожланиш мақсадлари ҳафталиги доирасида  “Қуруқликдаги экотизимни ҳимоя қилиш ва тиклаш, ўрмонлардан оқилона фойдаланиш, чўлланишга қарши курашиш, биологик хилма-хиллик йўқолиши жараёнини тугатиш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

 Давра суҳбатини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси Борий Алиханов олиб борди.

Тадбир доирасида бир қатор долзарб масалаларга эътибор қаратилди. Хусусан,  Ер усти ва ички чучук сув экотизимларини сақлаш, тиклаш ва улардан оқилона фойдаланиш, чўлланишга қарши курашиш ҳамда таназзулга учраган  ер ва тупроқларни тиклаш каби.

Давра суҳбати давомида бугунги кунда  Биологик хилма-хиллик ва экотизимни сақлаш ҳамда ундан оқилона фойдаланиш муаммолари

борасида муҳокамалар ҳамда  уларнинг тарғиботини олиб бориш тўғрисида фикр алмашилди.

Шунингдек, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раис ўринбосари Хамзаев Абдушукур Худойкулович, Чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Талипов Ходжимурат Миразимович иштирок этишди. Раис ўринбосари барча турдаги ўрмонлардан оқилона фойдаланиш усулларини жорий этиш, дарахт экиш ва ўрмонларни тиклаш ишлари кўламини кенгайтириш  хусусида маълумот берди.

 Чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш бошқармаси бошлиғи Умаров Собиржон Мамадаминович давра суҳбатида масофадан  ZOOM платформаси орқали онлайн иштирок этди.

Бундан ташқари,  экотизим хизматларини баҳолаш: Угом Чотқолда қор барсининг ландшафтини сақлаб қолишнинг иқтисодий асоси ва ўсимликларнинг генетик ресурсларини самарали ва оқилона сақлаш ҳамда уларлан фойдаланиш халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Тадбир сўнгида бевосита мулоқот давомида туғилган фикр-мулоҳазалар тингланди ва  муҳокама этилди.

Ўрмончилик соҳасига оид саволларга Талипов Ходжимурат Миразимович Чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари жавоб берди.

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Мазкур ўқув курси дастурида янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида назарда тутилган масалалар, жумладан ишга жойлаштириш ва...