Юртимизда шундай сўлим табиатли жойлар борки у ерларда яшаётган одамларга ҳавасинг келади. Наманган вилоятининг Поп туманидаги Чодак қишлоғига семинар баҳона қадам ранжида қилдик. Машинадан тушганимизданоқ ҳавонинг тозалигини ҳис қилдик. Тўйиб-тўйиб нафас олдик. Шундоқ ёнгинамизда тошдан-тошга урилиб шарқираб сой оқяпти. Атрофда булбуллар хониш қиляпти. Гуллаган дарахтлар ўзидан ажойиб ифор таратаяпти.
Наманган вилояти Поп ихтисослашган давлат ўрмон хўжалиги ва Фарғона вилояти Учкўприк тумани “Меҳригиё” хусусий корхонасида “Доривор ўсимликларни етиштириш тайёрлаш ва бирламчи қайта ишлаш, кластерлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда соҳага ёшларни жалб этиш” борасида кўргазмали амалий семинарда асосий эътибор доривор гиёҳларни янада кўпайтиришга қаратилди. Семинарда сўзлаганлар ҳам ҳамма вилоятларда табиатдаги доривор гиёҳларни экиб кўпайтиришни, сўнгра уни йиғиб олиб
сифатли қуритишни, жаҳон стандартларига жавоб берадиган қилиб қадоқлаб сотишни йўлга қўйишни таъкидлашди.
— Поп ўрмон хўжалигида ҳам гиёҳлар экилиб, кўпайтирилиб, ишлаб чиқарувчи фирмалар билан шартнома тузилиб, етказиб берилади, — дейди доришунос Абдурашид Худойберганов.
Чодакда ҳам шифобахш бўлган лаванда экилгани, ундан эфир мойи олинаётганини гувоҳи бўлдик.
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги Поп тумани,Чодак қишлоғида “Тоғ лавандаси” МЧЖ раҳбари Ўткиржон Исмоиловнинг айтишича 1 тонна лавандадан 2 литр ёғ олинаркан.
Шифобахш гиёҳлар ва лавандаларни парвариши учун ёшлар жалб қилинган.
Хонбиби ҲИММАТ қизи
Наъматакни истемол қилиш қандай касалликларга шифо бўлишини биласизми?
Табиий маҳсулот инсон организмига фойда келтириши учун уни тўғри тайёрлаш ва истеъмол қилишни билиш керак. Сиз...