Давлат ўрмон фонди ерлари тўғрисида қисқача ма’лумот
Республикамиз мустақиллика эришгандан сўнг ўрмонларга катта ахамият берила бошланди.
1990 йилда Ўрмон фонди ерларининг умумий майдони 2507,5 минг гектарни ёки жами Республика умумий (44410,3 минг гектар) ерларнинг 5,6 фоизини, ўрмонзор ва бутазорлар майдони 1410 минг гектарни ёки Республика умумий еларининг 3,1 фоизни ташкил қилган.
2005 йилда Ўрмон фонди ерларининг умумий майдони 8536,5 минг гектарни ёки жами Республика умумий ерларнинг 19,2 фоизини, ўрмонзор ва бутазорлар майдони 2808,1 минг гектарни ёки Республика умумий ерларнинг 6,3 фоизни ташкил қилган.
2015 йил 1 январ холатига Ўрмон фонди ерларининг умумий майдони 9752,3 минг гектарни ёки жами Республика умумий ерларнинг 21,7 фоизини ташкил қилади. Шундан, ўрмонзор ва бутазорлар майдони 3543,3 минг гектарни ёки Республика умумий ерларнинг 8 фоизни ташкил қилади.
2005 йилда 1990 йилга нисбатан Ўрмон фонди ерларининг умумий майдони 6029 минг гектарга ёки 340 фоизга, ўрмонзор ва бутазорлар майдони 1398,1 минг гектарга ёки 199 фоизга ўсди.
2015 йилда 1990 йилга нисбатан Ўрмон фонди ерларининг умумий майдони 7244,8 минг гектарга ёки 389 фоизга, ўрмонзор ва бутазорлар майдони 2133,3 минг гектарга ёки 251 фоизга ўсди.
Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси тизимидаги ўрмон хўжаликларининг умумий ер майдони 9140,6 минг гектарни ташкил этиб, шундан, 7919,6 минг гектар (87 фоиз) чўл ҳудуди, 939,8 минг гектари (10 фоиз) тоғ ҳудуди, 173,6 минг гектари (1,9 фоиз) водий ҳудуди, 107,5 минг гектари (1,2 фоиз) тўқай ҳудудларига тўғри келади.
Умумий ўрмон фонди 4043,2 минг гектари (44 фоиз) ўрмонзорлар, 699 гектари (0,01 фоиз) ўрмон кўчатхоналари, 1613 гектари (0,02 фоиз) боғ ва узумзорлар, 7761 гектари (0,08 фоиз) ҳайдаладиган экин ерлари ва 5087 минг гектари (55,6 фоиз) бошқа ерлардан иборат.
Ўрмон хўжаликлари томонидан суғориладиган экин ерларига асосан ўрмон кўчатхоналари ва доривор экинлар экилиб, қишлоқ хўжалиги экинлари асосан суғориладиган ерларга янги экилган боғ ва янги ўрмонзорлар қатор ораларига, писта ва бошқа сувсизликка чидамли дарахт ва буталар сувсиз ва лалми ерларга экилиб парваришланмоқда. Ошқовоқ, наматак каби экинлар эса асосан суғориладиган ерларга экилган боғ ва ўрмонзорлар қатор ораларига экилиб, қўшимча даромад олинмоқда.
Давлат ўрмон фонди ерларида 6 та марказий давлат ўрмон хўжаликлари, 55 та давлат ўрмон хўжаликлари, 7 та қўриқхона, 5 та ўрмон ов хўжаликлари, 2 та миллий табиий боғлар, 1 та ўрмон биосфера резервати, 5 та дориворчиликка ихтисослашган ўрмон хўжаликлари, 6 та ўрмон тажриба стансиялари, 5 та ўрмон ишлаб чиқариш корхоналари, 4 та ирригатсия ўрмон хўжаликлари, 2 та экопитомниклар мавжуд.