Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

ЎРМОН ХЎЖАЛИГИДАГИ ДОРИВОР ЎСИМЛИКЛАРНИ БИЛАСИЗМИ?

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси кенг тармоқлидир. Унда доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий ишлаб чиқариш маркази ҳам мавжуд.
— Сурхондарё, Бойсун, Қизириқ, Узун, Боботоғ ҳамда Ҳисор ихтисослашган давлат ўрмон хўжаликларида доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликлар плантациялари барпо этиш режалаштирилган, — дейди биз билан суҳбатда Сурхондарё вилоят ўрмон хўжалиги бошқармаси бошлиғи Олим Муҳаммадиев. — Маданий ҳолда етиштириш йўлга қўйилган доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликлар аччиқ бодом, анзур пиёзи, зирк, макка попуги, мойчечак, наъматак, тирноқгул, тожик коврак, топинамбур, чаканда, чилонжийдадир.
— Республикамизда кўплаб доривор ўсимлик турлари мавжуд бўлиб, ўрмон фонди ерларида ушбу ўсимликлар маданий ҳолда етиштирилади ҳамда хом-ашёси тайёрланади, — дейди Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳузуридаги Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий ишлаб чиқариш маркази, Доривор ўсимликларни етиштириш ва тайёрлаш бўлими бошлиғи Ҳусан Мустанов. — Поп, Қуйичирчиқ, Ғаллаорол, Ургут, Фозилмон, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Қоракўл, Когон, Ҳисор, Шуманай, Қонликўл каби ихтисослашган давлат ўрмон хўжаликларида доривор, зиравор ва озиқ-овқатбоп ўсимликлар маданий холда етиштирилиб, Фармацевтика агентлиги корхоналари, хусусий тадбиркорлар ва аҳоли эхтиёжлари учун хом-ашё етказиб берилмоқда.
Ҳозирги вақтда доривор ўсимликларнинг тури кўпайиб, халқ табобати шифобахш ўсимликлар билан бойиган. Доривор ўсимликлардан кўпроқ, анор, аччиқмия, бодом, дўғбуй, доривор гулхайри, ёнғоқ, жағ-жағ, зубтурум, исириқ, итбурун, омонқора, писта дарахти, сачратқи, чойўт, шилдирбош, ширинмия, шувоқ, янтоқ, ялпиз, кийикўт, тоғрайҳон, қизилча, қоқиўт ва бошқалар тарқалган.
Ўзбекистон Республикасида биринчи марта 1973 йилда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги хўжаликларда доривор ўсимликлар экила бошлади. Кейинроқ (1978 йилда) Наманган вилояти Поп туманида Поп номли доривор ўсимликлар ўстириладиган хўжалик ташкил қилинди. Бу хўжалик далаларида қалампир ялпиз, доривор мармарак (маврак), доривор тирноқгул, наъматак, аччиқ шувоқ (эрман), майда гулли тоғрайхон ва бошқа ўсимликлар ўстирилган.
Ҳозирги кунда доривор ўсимликларни ўстириб етиштирадиган махсус хўжаликлар Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё ҳамда Тошкент вилоятларидаги ўрмон хўжаликлари томонидан ташкил қилинган бўлиб, уларда фармацевтик корхоналар талабига биноан тегишли ўсимликларни ўстирмоқдалар. Ҳозирги кунда Тошкент вилоятида доривор ўсимликларга ихтисослашган Қуйичирчиқ номли ихтисослашган хўжалик далаларида қалампир ялпиз, доривор тирноқгул, доривор мойчечак, наъматак ва бошқа доривор ўсимликлар ўстирилмоқда.
Лаванда плантациялари барпо этиляпти.
Доривор ўсимликлар асосан уруғидан, қаламчасидан, туганагидан ва кўчатидан экиб кўпайтирилади. Доривор ўсимликларнинг мойчечак, тирноқгул, арпабодиён, тоғрайҳон, кийик ўти, далачой, ковракнинг барча турлари, маккажўхори, ковул, баргизуб, қизил эханация, исириқ, шумғия кабилари уруғидан кўпайтирилади.
Шифобахш гиёҳлар доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий ишлаб чиқариш марказларида қадоқланиб аҳолига етказилаяпти.
Хонбиби ҲИММАТ қизи.

Муносабат

Муносабат

Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмайди Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслиги миллий қонунчилик билан тартибга...