“Шифобахш” илмий-ишлаб чиқариш маркази мустақиллик йилларида
Ўтган асрнинг 70 йилларида, собиқ иттифоқ даврида Ўзбекистон ўрмон хўжалиги қўмитаси тасарруфида Доривор ўсимликлар бошқармаси ташкил қилинди. Мазкур бошқарма асосан республика Ўрмон хўжаликларида табиий ҳолда ўсувчи доривор ўсимликлар хом ашёсини тайёрлаб, фарматсевтика заводлари ва дорихоналарга етказиб бериш билан шуғулланиб келди.
Ўша даврларда, ўрмон хўжаликлари фарматсевтика саноати корхоналари эҳтиёжидан келиб чиқиб, Ўрмон фонди ерларида мавжуд бўлган, ёввойи ҳолда ўсувчи на’матак, зағоза, афсонак, омонқора каби бошқа бир неча хил доривор ўсимликлар хом ашёсидан тайёрлаб фарматсевтика заводларига қайта ишлаш учун топширар эди.
Шуни та’кидлаш жойиз ким, ўрмон хўжалиги ходимлари ҳамда доривор ўсимликлар бошқармаси ходимлари томонидан ёввойи доривор ўсимликлардан оқилона фойдаланиш, уларни табиий захираларини камайиб кетишини олдини олиш мақсадида жойларда майдонларга бўлиб навбатма-навбат, теришни ташкил қилинишига қарамасдан, ҳар йили бу ўсимликларни узлуксиз тайёрлаш натижасида уларни табиий захиралари сўзсиз қисқариб борар эди. Ҳамма жойларда доривор ўсимликларни тайёрловчилар, ўша ўсимликнинг биологик хусусиятларини тўлиқ билмас ва натижада у ёки бу доривор ўсимликларнинг табиий захиралари камайиб борарди. Чунки ўрмон хўжалиги ходимларидан ташқари доривор ўсимликлар тайёрлаш билан бир неча ташкилотлар, чунончи соғлиқни сақлаш дорихоналари ходимлари, матлубот савдо ташкилотларини тайёрлаш идоралари шуғулланарди. Бундай ҳолат, табиийки, доривор ўсимликларни табиатда ё‘қолиб боришга олиб келарди.
Юқоридаги ҳолатларни ҳисобга олиб республикамиз мустақиллигини илк даврида 1991 йил 31 декабрида Вазирлар Маҳкамасининг 271-фармойишига асосан Ўрмон хўжалиги тизимида, доривор ўсимликлар бошқармаси негизида “Шифобахш” ишлаб чиқариш бирлашмаси ташкил этилди. Бундан мақсад мустақил республикамизда доривор ўсимликлар деҳқончилигини ривожлантириш, табиатдан иложи борича камроқ ёввойи ўсимликларни тайёрлаш, кўпроқ уларни экиб ўстириб, фарматсевтика саноати ва соғлиқни сақлаш корхоналари эҳтиёжлари учун доривор ўсимликлар хомашёси базасини яратишдан иборат эди.
Доривор ўсимликларни экиб ўстирар эканмиз, биринчи навбатда уларни тур сифатида табиатда ё‘қолиб боришдан асраймиз, иккинчидан, бизнинг табиатимизда табобат амалиётида ишлатиладиган барча доривор ўсимликлар мавжуд эмас, ўшаларни республикамиздан ташқари давлатлардан олиб келиб иқлимлаштириб ва маданийлаштириб экиб ўстиришимиз лозим. Шу мақсадда мустақил республикамизда 6 та ихтисослашган давлат ўрмон хўжалиги ташкил этилди ва ҳозирги вақтда доривор ўсимликларни экиб ўстириш билан шуғулланиб келмоқда. Булар Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманида Й.Охунбобоев номидаги, Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидаги “Яккабоғ”, Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги “Ҳисор”, Бухоро вилояти Қоракўл туманида А.Навоий номидаги, Наманган вилояти Поп туманидан Абу Али ибн Сино номидаги ҳамда Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида “Тошохур” давлат ўрмон хўжаликлари ҳисобланади, бундан ташқари доривор ўсимликлар тайёрлаш ва уларни етиштириш билан 18 та давлат ўрмон хўжаликлари мунтазам равишда фаолият кўрсатиб келмоқда.
Шуни алоҳида та’кидлаш жоизки, мустақил давлатлар ҳамдўстлиги орасида фақат бизнинг Республикамизда доривор ўсимликларни экиб ўстириш ва тайёрлашга ихтисослашган давлат ўрмон хўжаликлари ва “Шифобахш” илмий-ишлаб чиқариш маркази ташкил этилган, бу ҳам бўлса Республикамиз раҳбарияти томонидан доривор ўсимликлар деҳқончилигини янада ривожлантиришга бўлган э’тиборнинг исботидир.
Агарда, мустақилликга эришгунга қадар республикамиз бўйича ҳар йили 100-150 тоннагача 5-6 турдаги табиий ҳолда ўсувчи доривор ўсимликлар хом ашёси тайёрланган бўлса, мустақилликга эришгандан сўнг йилига 300 тоннадан зиёд доривор ўсимликлар хом ашёси тайёрланмоқда, тайёрланаётган доривор ўсимликлар хомашёси миқдорининг 80% маданийлаштирилган доривор ўсимликлар зиммасига тўғри келади. Ҳозирги кунда 22 турдаги доривор ўсимликлар – тирноқгул, мойчечак, на’матак, пол-пола,бўймодарон, арслонқуйруқ, маккаи сано, далачой, валериана, эман, тухумак, на’матак, тотум, эхинатсия ва бошқа бир қанчалари экилмоқда.
Доривор ўсимликлардан экин майдонлари кенгайиб бормоқда, ҳар йили 100-150 гектардан зиёд майдонга бир ва кўп йиллик доривор ўсимликлар турлари экиб етиштирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2007 йил 7-сентябр №186 сонли “Япон сафораси” ва “каштан” дарахт кўчатларини экишни кўпайтириш чоралари тўғрисида” ги қарорига асосан ихтисослашган ўрмон хўжаликларида мазкур дарахтлардан уруғлар тайёрланиб ниҳолхоналар ташкил қилинди ва етиштирилган кўчатлардан янги ўрманзорлар барпо қилинмоқда.
Япон сафораси ва каштан ўрмон ҳосил қилувчи манзарали дарахтлар сирасига киришлари билан бир қаторда дори-дармон берувчи шифобахш ўсимликлардан ҳисобланади. Япон сафораси меваси ва гулғунчасидан Р-витаманлик фа’олликка эга бўлган дори воситалари ҳамда каштан мевасидан эса вена қонтомирлари кенгайиши (варикоз) касалликларини даволовчи “Ескузан” дориси тайёрланади.
Республикамизда ягона бўлган Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида жойлашган “Тошохур” ихтисослашган давлат ўрмон хўжалигида тери-чарм саноати учун зарур бўлган ошловчи модда берувчи Тотум (сумах) ўсимлиги экиб ўстирилмоқда. Ҳозирги вақтда 250 гектардан зиёд тотумзорлар ташкил қилиниб, ҳар йили “Тарандубител” заводига 90 тоннадан зиёд тотум барглари етказиб берилмоқда ва ундан олинган ошловчи экстракт моддалари тери ошлашда ҳамда нефт-газ саноатида бурғулашда ишлатилмоқда.
“Шифобахш” илмий-ишлаб чиқариш маркази ихтисослашган давлат ўрмон хўжаликларида Республика Қизил китобига киритилган Анзур пиёзи, Омонқора каби ноёб доривор ўсимликларини экиб кўпайтирилмоқда.
Марказ тасарруфида иккита доривор ўсимликларни бирламчи қайта ишлаб қадоқлайдиган кичик корхоналар фаолият кўрсатмоқда, булар Абу Али ибн Сино ва Й.Охунбобоев номидаги ихтисослашган давлат ўрмон хўжалигидаги сехлардир. Бу корхоналарда йилига 100-120 минг дона 12 турдаги тайёр экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб исте’молчиларга етказиб берилмоқда, исте’молчилар асосан, “Ўзфармсаноат” консерн корхоналари, фарматсевтика фаолияти билан шуғулланувчи компаниялари, кичик корхоналар ва дорихоналар ҳисобланади. Мазкур исте’молчилар билан асосан ўзаро тузилган шартномалар асосида иш олиб борилмоқда.
“Шифобахш” илмий-ишлаб чиқариш марказида ишлаб чиқариш билан бир қаторда илмий бўлим ҳам фаолият кўрсатмоқда. “Шифобахш” илмий-ишлаб чиқариш марказининг илмий ё‘налиши асосан Республикамизнинг турли иқлим ва тупроқ шароитларига мос келадиган доривор ўсимлик турларини танлаш, ўстириш агротехник чора тадбирларини илмий асосларини ишлаб чиқиш ва уларнинг деҳқончилигини риважлантиришга бағишланган. Шу мақсадда Марказ, Республикамизда фаолият кўрсатаётган илмий-тадқиқот институтлари ва Олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда. Доривор ўсимликлар деҳқончилигига оид фундаментал, амалий ва иноватсион лойиҳалар тузиб конкурсларда иштирок этиб келмоқда.
Чет эл фирмалари билан қўшма корхоналар тузиш, инвеститсияларни жалб қилиш мақсадида янгидан янги лойиҳалар тузиш устида илмий-амалий ишлар олиб борилмоқда.
Ҳулоса қилиб айтганда, республикамиз Ўрмон хўжалиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги соҳасида янги ё‘налиш бўлган доривор ўсимликлар деҳқончилиги “Шифобахш” илмий-ишлаб чиқариш марказининг ихтисослашган ўрмон хўжаликларида мунтазам равишда ривожланиб бормоқда. Бу эса келажакда нафақат фарматсевтика саноатини, балки озиқ-овқат, енгил ва парфюмерия саноати корхоналарини шифобахш ўсимликлар хом ашёси билан мунтазам равишда та’минлаш кафолатини беради.
М.Аллаяров