Давлат рамзлари

Муносабат

Ижтимоий тармоқларда «Как достучаться до умов, которые при власти, чинах и регалиях, что Национальный природный парк «Зарафшан» создан не для развлечения и громких концертов?»  t.me/Samarkand100.

Telegram канали орқали эълон қилинган мурожаат юзасидан Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси масъуллари томонидан қуйидаги муносабат билдирилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 декабрдаги 993-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги низомида кўрсатилган  шартнома асосида ўрмон фонди участкалари узоқ муддатга ижарага берилди. Ҳозирги кунда Зарафшон миллий табиат боғининг самарасиз фойдаланилаётган ер участкаларида 31 нафар инвесторлар ўзларининг бизнес лойиҳалари асосида жами 20,88 га ер майдонларга узоқ муддатли ижара шартномаларини расмийлаштирган. Жомбой тумани ҳокимининг 2021 йил   20 майдаги 424-Қ-сонли қарори билан ижара шартномасида кўрсатилган мақсадлар учун белгиланган тартибда қўшимча бинолар қуришга рухсат берилган.

Юқоридаги қурилиши давом этаётган барча ишлар  “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудулар тўғрисида”ги қонунининг 24-моддаси  талаблари асосида амалга оширилган.

Бу билан нима демоқчимиз? Ҳар бир тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган субъект бино, иншоотлар қуриш учун, белгиланган тартибда лойиҳаларини амалга ошириш учун давлат экологик экспертизасининг ижобий  хулосасига биноан амалга ошириши қонунларда белгилаб қўйилган.

 Ўрмон хўжлиги давлат қўмитасининг тегишли буйруғига мувофиқ Зарафшон миллий табиат боғининг рекреация ҳудудида ҳар хил турдаги дарахтлар биологик ёшини ўтаб бўлганлиги, айримлари қуриб, чириганлиги ҳамда касалликка чалинганлиги ҳамда миллий табиат боғга келувчи чет эллик ва маҳаллий сайёҳларга ва электр тармоқларига қаттиқ шамол бўлган вақтларда синиб тушиш хавфини инобатга олиб, ушбу дарахлар кесилиб,  ўрнига янги кўчатлар экиш шарти билан амалга оширилган.

Юқоридаги кесиш ишлари  “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудулар тўғрисида”ги қонунининг 25-39-моддалари талабларига риоя қилинган ҳолда бажарилган.

 Шунингдик,  Зарафшон миллий табиат боғи чегара ҳудудидан ўтган Зарафшон дарёсининг ўзани бўйлаб “Хавфсиз дарё” ДУК ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг экологик экспертизаси хулосасига кўра тадбиркорларга ажратиб берилган ҳудуддан тош-шағал ва қум қазиб олиш ишлари олиб борилмоқда. Қазилаётган майдонлар Зарафшон миллий табиат боғи ҳудудига кирмайди.

      Мана шу тартибдаги қонуний асосларни чуқур ўрганмасдан, айни жараён билан боғлиқ маълумотларни тегишли ташкилотлар мутахассисларидан аниқламасдан жамоатчиликка ноўрин хабар тарқатилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари бугунги кунда Зарафшон миллий табиат боғини ўрганиш ишларини олиб бормоқда. Бу ҳолатга ўз ваколатлари доирасида қонуний баҳо беришади.