2015 йилнинг I чораги давомида ўрмон хўжалиги соҳасида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотларнинг бориши тўғрисида
Ҳисобот даврида Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ва унинг тизимидаги ўрмон хўжаликлари томонидан соҳада иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларнинг бажарилишини та’минлаш борасида муайян ишлар амалга оширилди.
2015 йилнинг И чораги давомида 16,6 минг гектар, (режага нисбатан 106 фоиз) шу жумладан, Орол денгизининг қуриган тубида 6,3 минг гектар майдонда чўл ўсимликларидан янги ўрмонзорлар барпо этилди ва табиий тикланишига кўмак бериш тадбирлари олиб борилди. Режадаги 134 гектар ўрнига амалда 152 гектар майдонда ниҳолхона ва кўчатхоналар ташкил этилиб, белгиланган режа 113 фоизга бажарилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги Лола дарахти ва Қрим қарағайи кўчатларини экишни кўпайтириш борасидаги 683-Ф-сонли ва 2013 йил 24 августдаги Унаби дарахти кўчатларини экишни кўпайтириш тўғрисидаги 539-ф-сонли фармойишлари ижросини та’минлаш мақсадида республика бўйича кўчат экиш ойлиги мавсумида 3000 донадан ортиқ Лола дарахти ва 32000 донадан ортиқ Қрим қарағайи 37000 донадан ортиқ чилонжийда кўчатлари экилди.
Ўрмонзорлар барпо қилиш ва қайта тиклаш билан бир қаторда уларни қўриқлаш, муҳофаза қилиш, касаллик ва зараркунандалардан асраш мақcадида 1835 гектар (режага нисбатан 100 фоиз) (шундан режадаги 374 гектар майдонда биологик) майдонда ўрмон касалликлари ва зараркунандаларига қарши кураш ишлари олиб борилди.
2015 йилнинг И-чораги давомида 33,5 км масофада ёнғинга қарши ё‘ллар 2,8 км янги ҳимоя линиялари, 50 км минераллаштирилган полосалар қурилди, 150 км ўрмон хўжалиги аҳамиятига эга ва ёнғинга қарши ё‘ллар ва 33 км минераллаштирилган полосалар та’мирланиб, барча кўрсаткичлар режага нисбатан тўлиқ бажарилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 19 январдаги “2015-2017 йилларда ўрмон хўжаликлари тизимини ривожлантириш, доривор ва озуқабоп ўсимликлар хом ашёсини етиштириш, тайёрлаш ва қайта ишлашни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5-сонли йиғилиш баёни билан тасдиқланган дастурлар ижросини та’минлаш мақсадида 1542,7 гектар майдонда доривор ва озуқабоп ўсимликлар плантатсиялари, 41 та доривор ва озуқабоп ўсимликлар хом ашёсини қуритиш стеллажлари, 37 та сақлаш омборхоналари, 14 та фитобарлар ташкил этилди.
2015 йилнинг И чораги давомида ўрмон фонди ерларидан қўшимча фойдаланиш тармоқларида 191,8 млн. сўмлик (ўтган йилга нисбатан 107,4 фоиз) халқ исте’мол моллари ишлаб чиқарилди ва 19,4 минг сўмлик ахолига пуллик хизмат кўрсатилди. Касаначилик асосида 7 та қўшимча янги ишчи ўринлари ташкил этилди. Ёрдамчи хўжаликлар томонидан хисобот даврида 67,8 сентнер гўшт ишлаб чиқарилди.
Ахборот хизмати