Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Муносабат

Ижтимоий тармоқларда “Чорвоқнинг тепасидаги Нефрит кўлига киришни пуллик қилиб қўйишибди”, деган эътироз билдирилган. (https://www.pixwox.com/ru/profile/xabarizm/; https://ok.ru/lutfi/topics )

Эълон қилинган мурожаат юзасидан Telegram канали орқали Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси масъуллари томонидан қуйидаги муносабат билдирилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 30 сентябрдаги “Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 278-сон қарорида Ўрмондан фойдаланишнинг алоҳида турлари учун ундириладиган тўловлар белгиланган.

 Қарорда ўрмондан фойдаланиш тартибини янада такомиллаштириш, маҳаллий фармацевтика саноатини ривожлантириш, ишлаб чиқарилаётган дори-дармонлар турларини кенгайтириш, ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликларни етиштириш, йиғиш, тайёрлаш ва қайта ишлашни тизимли равишда ташкил этиш, яланғоч қизилмияни хом ашё сифатида экспорт қилишдан манфаатдор бўлган тадбиркорлик субъектлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада эркинлаштириш мақсадида ўрмондан фойдаланганлик учун тўловлар миқдорини ва уларни ундиришни тартиби қатъий кўрсатилган.

Мазкур Қарорга мувофиқ “Ўрмондан фойдаланганлик учун тўловлар миқдорини ва уларни ундиришни тартибга солиш тўғрисида Низом”нинг      4-банд 6-хатбошисида қуйидаги ҳолларда бепул амалга оширилиши назарда тутилган:

“Ўрмондан маданий-маърифий, тарбиявий, соғломлаштириш, рекреацион ва эстетик мақсадларда фойдаланиш ўрмондан вақтинча фойдаланувчиларнинг қуйидаги тоифалари томонидан бепул амалга оширилади:

мактабгача ёшдаги болалар;

ўзларининг табиат билан боғлиқ тегишли дастурлари бўйича давлат ўрмон фонди участкаларидан фойдаланадиган мактабгача таълим муассасаларининг тарбиячилари ва тарбияланувчилари, умумтаълим муассасаларининг ўқитувчи ва ўқувчилари, ўрта махсус, касб-ҳунар ҳамда олий таълим муассасаларининг ўқитувчилари ва талабалари;

«Меҳрибонлик» уйлари ва «Мурувват» болалар интернат-уйлари тарбияланувчилари;

ногиронлар;

1941 — 1945 йиллардаги жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронлари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар;

атом объектларидаги ҳалокатлар оқибатида келиб чиққан юқори радиация нурланиши билан боғлиқ нурланиш касаллигига ва бошқа касалликларга йўлиққан ёки уларни бошидан кечирган шахслар”.