Ўрмон хўжалиги соҳасини ривожлантириш борасида 2015 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўгрисида маълумот
Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ва унинг тизимидаги ўрмон хўжаликлари томонидан соҳада иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларнинг бажарилишини та’минлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 18,3 минг гектар, шу жумладан, Орол денгизининг қуриган тубида 6,5 минг гектар майдонда янги ўрмонзорлар барпо этилди ва чўл ҳудудларининг табиий тикланишига кўмак бериш тадбирлари олиб борилди.
Кўчат экиш мавсуми давомида республикамиз бўйича 4600 тупдан ортиқ лола дарахти ва 35 минг тупга яқин қирим қарағайи, 39 минг тупдан ортиқ чилонжийда кўчатлари экилди.
Ўрмонзорлар барпо қилиш ва қайта тиклаш билан бир қаторда уларни қўриқлаш, муҳофаза қилиш, касаллик ва зараркунандалардан асраш мақcадида 23,5 минг гектар майдонда турли касаллик ва зараркунандаларга қарши, шундан 14,9 минг гектар майдонда биологик кураш ишлари олиб борилди.
Ҳисобот даврида 141,5 км масофада ёнғинга қарши ё‘ллар, 36 км янги ҳимоя линиялари, 314 км минераллаштирилган полосалар қурилди, 1611 км ўрмон хўжалиги аҳамиятига эга ва ёнғинга қарши ё‘ллар, 1485 км минераллаштирилган полосалар та’мирланиб, барча прогноз кўрсаткичлар тўлиқ бажарилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 19 январдаги йиғилишининг 5-сонли баёни билан тасдиқланган дастурлар ижросини та’минлаш мақсадида 1822,8 гектар майдонда доривор ва озуқабоп ўсимликлар плантатсиялари, 94 та доривор ва озуқабоп ўсимликлар хомашёсини қуритиш стеллажлари, 75 та сақлаш омборхоналари, 2 та доривор ва озуқабоп ўсимликлар хомашёсини қадоқлаш линиялари ташкил этилди.