Ўрмон хўжалиги соҳасини ривожлантириш борасида 2015 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот
Ҳисобот йилида 43 минг гектар, шу жумладан, Орол денгизининг қуриган тубида 17 минг гектар майдонда янги ўрмонзорлар барпо этилди ва чўл ҳудудларининг табиий тикланишига кўмак бериш тадбирлари амалга оширилди.
Республикамиз бўйича 2015 йил мобайнида бошқа мевали ва манзарали дарахтлар қаторида 4700 тупдан ортиқ лола дарахти ва 36 минг тупга яқин қрим қарағайи, 39 минг тупдан кўпроқ чилонжийда кўчатлари экилди.
Ўрмонзорлар барпо қилиш ва қайта тиклаш билан бир қаторда уларни қўриқлаш, муҳофаза қилиш, касаллик ва зараркунандалардан асраш мақcадида 24,5 минг гектар майдонда ўрмон касалликлари ва зараркунандаларига қарши, шундан 15,1 гектар майдонда биологик кураш ишлари олиб борилди.
Доривор ўсимликларни маданий ҳолда кўпайтириш мақсадида 1822,8 гектар майдонда доривор ва озуқабоп ўсимликлар плантатсиялари, доривор ва озуқабоп ўсимликлар хомашёси қуритиладиган 94 та стеллаж, 75 та сақлаш омборхоналари, доривор ва озуқабоп ўсимликлар хомашёсини қадоқловчи 2 та линия ташкил этилди.
Ўрмон фонди ерларидан қўшимча фойдаланиш тармоқларида 721,8 млн сўмлик халқ исте’мол моллари ишлаб чиқарилди ва аҳолига 78,1 минг сўмлик пуллик хизмат кўрсатилди.
Ахборот хизмати