Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Давлат ўрмон фонди ерлари тўғрисида ма’лумот

 

2015 йил 1 январ холатига Ўрмон фонди ерларининг умумий майдони 9752,3 минг гектарни ёки жами Республика ерларнинг 21,7 фоизини ташкил қилади. Шундан, ўрмонзор ва бутазорлар майдони 3237,3 минг гектарни ёки Республика бўйича ўрмонзор ва бутазорлар майдони 7.3 фоизни ташкил қилади.
Давлат ўрмон фонди ерларида 6 та марказий давлат ўрмон хўжаликлари, 55 та давлат ўрмон хўжаликлари, 7 та қўриқхона, 5 та ўрмон ов хўжаликлари, 2 та миллий табиий боғлар, 1 та ўрмон биосфера резервати, 5 та дориворчиликка ихтисослашган ўрмон хўжаликлари, 6 та ўрмон тажриба стансиялари, 5 та ўрмон ишлаб чиқариш корхоналари, 4 та ирригатсия ўрмон хўжаликлари, 2 та экопитомниклар мавжуд.
Умумий давлат ўрмон фондининг 81 фоизи (7 936 116 гектари) чўл худуди, 16,1 фоизи (1 573 231 гектари) тоғ худуди, 1,8 фоизи (173 651 гектари) водий худуди, 1,1 фоизи (108 699 гектари) тўқай худудидан иборат.
Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси тизимидаги ўрмон фонди ерларининг умумий майдони 9140,6 минг гектарни ёки умумий ўрмон фонди ерларнинг 93,7 фоизини ташкил қилади.
Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси тизимидаги давлат ўрмон фонди ерларида 6 та марказий давлат ўрмон хўжаликлари, 53 та давлат ўрмон хўжаликлари, 5 та қўриқхона, 5 та ўрмон ов хўжаликлари, 1 та миллий табиий боғлар, 1 та ўрмон биосфера резервати, 5 та дориворчиликка ихтисослашган ўрмон хўжаликлари, 6 та ўрмон тажриба стансиялари, 4 та ўрмон ишлаб чиқариш корхоналари мавжуд.
Ўрмон хўжалиги бош бошқармасига қарашли давлат ўрмон фондининг 86,6 фоизи (7 919 625 гектари) чўл худуди, 10,3 фоизи (939 813 гектари) тоғ худуди, 1,9 фоизи (173 651 гектари) водий худуди, 1,2 фоизи (107 538 гектари) тўқай худудидан иборат.
Давлат ўрмон фондининг чўл худудида асосан саксовул, черкез, қандим ва бошқа дарахт ва буталар, тоғ худудида арча, бодом, терак, заранг, ёнғоқ ва бошқа дарахт ва буталар, водий худудида терак, тол мевали ва ёнғоқ мевали дарахтлар, тўқай худудида туронғи, юлғун ва бошқа дарахт ва буталар ўсади.

2014 йил давомида Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси тизимидаги ўрмон хўжаликлари томонидан 42,8 минг гектар майдонда янги ўрмонзорлар барпо этилди. Шундан, 39 минг гектари чўл худудларида чўлланишни ва қум кўчишини олдини олиш мақсадида, шу жумладан 16,8 минг гектари Орол денгизининг қуриган тубида экологик вазиятни қисман мў’тадиллаштириш, зарарли тузларни атмосферага кўтарилишини камайтириш мақсадида янги ўрмонзорлар барпо қилинди.
2015 йилнинг биринчи чорагида 75 та ҳолатда (25 млн сўм) ўрмон қонунбузарлиги аниқланди, шундан, ўзбошимчалик билан дарахт кесиш 55 та ҳолатда (23,5 млн сўм), ўзбошимчалик билан рухсатсиз мол боқиш 20 та ҳолатда (1,5 млн сўм) ўрмон қонунбузарликлари аниқланиб, етказилган зарар ундириб олинган.