Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Ўрмон хўжалиги соҳасида 2015 йилнинг I чораги давомида амалга оширилган ишлар ҳақида

 

Ҳисобот даврида ўрмон хўжаликлари томонидан соҳада иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларнинг бажарилишини та’минлаш борасида муайян ишлар амалга оширилди. Жумладан:

18,3 минг гектар, шу жумладан Орол денгизининг қуриган тубида 6,8 минг гектар майдонда чўл ўсимликларидан янги ўрмонзорлар барпо этилди ва табиий тикланишига кўмак бериш тадбирлари олиб борилди. 153 гектар майдонда ниҳолхона ва кўчатхоналар ташкил этилди;

Кўчат экиш ойлиги давомида республика бўйича 3800 тупдан ортиқ лола дарахти, 50000 тупдан ортиқ қирим қарағайи, 82000 тупдан ортиқ чилонжийда кўчатлари экилди. Ҳозирги вақтда манзарали ва мевали дарахт ҳамда бута кўчатларини экиш ишлари уюшқоқлик билан давом эттирилмоқда;

Ўрмонзорлар барпо қилиш ва қайта тиклаш билан бир қаторда уларни қўриқлаш, муҳофаза қилиш, касаллик ва зараркунандалардан асраш мақcадида 751 гектар майдонда ўрмон касалликлари ва зараркунандаларига қарши, шундан 175 гектар майдонда биологик кураш ишлари олиб борилди. Шунингдек, 47 км масофада ёнғинга қарши ё‘ллар, 2 км янги ҳимоя линиялари, 22 км минераллаштирилган полосалар қурилди. Бундан ташқари, 123 км ўрмон хўжалиги аҳамиятига эга ва ёнғинга қарши ё‘ллар, 43 км минераллаштирилган полосалар та’мирланди;

1945 гектар майдонда доривор ва озуқабоп ўсимликлар плантатсиялари ташкил этилди. Доривор ва озуқабоп ўсимликларни етказиб бериш бўйича фарматсевтика корхоналари билан жами 265 та, шу жумладан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги корхоналар билан 46 та, “Дори-дармон” АК билан 58 та ва “Фармсаноат корхоналари билан 161 та шартномалар тузилди.

Ўрмон фонди ерларидан қўшимча фойдаланиш тармоқларида 212,4 млн сўмлик (ўтган йилга нисбатан 110,7 фоиз) халқ исте’мол моллари ишлаб чиқарилди ва аҳолига 21,8 минг сўмлик пуллик хизмат кўрсатилди. Касаначилик асосида 8 та қўшимча янги ишчи ўринлари ташкил этилди.