Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси бо’йича 2015 йилнинг III чораги давомида соҳани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотларнинг бориши то’г’рисида маълумот
Ҳисобот даврида О’рмон хо’жалиги бош бошқармаси ва унинг тизимидаги о’рмон хо’жаликлари томонидан соҳада иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, ижтимоий-иқтисодий ко’рсаткичларнинг бажарилишини та’минлаш борасида муайян ишлар амалга оширилди.
2015 йилнинг III чораги давомида 18,3 минг гектар, (режага нисбатан
108 фоиз) шу жумладан, Орол денгизининг қуриган тубида 6,5 минг гектар майдонда чо’л о’симликларидан янги о’рмонзорлар барпо этилди ва табиий тикланишига ко’мак бериш тадбирлари олиб борилди.
Режадаги 224 гектар о’рнига амалда 262 гектар майдонда ниҳолхона ва ко’чатхоналар ташкил этилиб, белгиланган режа 117 фоизга бажарилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги лола дарахти ва қирим қараг’айи ко’чатларини экишни ко’пайтириш борасидаги 683-Ф-сонли
ва 2013 йил 24 августдаги 539-ф-сонли фармойишлари ижросини та’минлаш мақсадида республика бо’йича ко’чат экиш ойлиги мавсумида 4600 донадан ортиқ лола дарахти ва 34900 донадан ортиқ қирим қараг’айи 39000 донадан ортиқ чилонжийда ко’чатлари экилди.
О’рмонзорлар барпо қилиш ва қайта тиклаш билан бир қаторда уларни қо’риқлаш, муҳофаза қилиш, касаллик ва зараркунандалардан асраш мақcадида режадаги 23,5 минг гектар (режага нисбатан 100 фоиз) майдонда о’рмон касалликлари ва зараркунандаларига қарши, шундан режадаги 14,9 минг гектар майдонда биологик кураш ишлари олиб борилди.
2015 йилнинг III чораги давомида режадаги 141,5 км масофада ёнг’инга қарши ё’ллар 36 км янги химоя линиялари, 314 км минераллаштирилган полосалар қурилди, режадаги 1611 км о’рмон хо’жалиги аҳамиятига эга
ва ёнг’инга қарши ё’ллар ва режадаги 1485 км минераллаштирилган полосалар та’мирланиб, барча ко’рсаткичлар режага нисбатан то’лиқ бажарилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 19 январдаги “2015-2017 йилларда о’рмон хо’жаликлари тизимини ривожлантириш, доривор ва озуқабоп о’симликлар хом ашёсини етиштириш, тайёрлаш ва қайта ишлашни янада кенгайтириш чора-тадбирлари то’г’рисида”ги 5-сонли йиг’илиш баёни билан тасдиқланган дастурлар ижросини та’минлаш мақсадида 1822,8 гектар майдонда доривор ва озуқабоп о’симликлар плантатсиялари, 94 та доривор
ва озуқабоп о’симликлар хом ашёсини қуритиш стеллажлари, 75 та сақлаш омборхоналари, 2 та доривор ва озуқабоп о’симликлар хом ашёсини қадоқлаш линиялари ташкил этилди.
2015 йилнинг III чораги давомида о’рмон фонди ерларидан қо’шимча фойдаланиш тармоқларида 543,8 млн. со’млик (о’тган йилга нисбатан
103,7 фоиз) халқ исте’мол моллари ишлаб чиқарилди ва 61,4 минг со’млик ахолига пуллик хизмат ко’рсатилди.
Касаначилик асосида 14 та қо’шимча янги ишчи о’ринлари ташкил этилди.