Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Ўрмон хўжалиги соҳасида 2016 йилнинг биринчи ярмида амалга оширилган ишлар ҳақида ма’лумот

Ҳисобот даврида ўрмон хўжаликлари томонидан соҳада иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларнинг бажарилишини та’минлаш борасида муайян ишлар амалга оширилди. Жумладан:
19,3 минг гектар, шу жумладан, Орол денгизининг қуриган тубида 9,2 минг гектар майдонда чўл ўсимликларидан янги ўрмонзорлар барпо этилди ва табиий тикланишига кўмак бериш тадбирлари олиб борилди. 241 гектар майдонда ниҳолхона ва кўчатхоналар ташкил этилди;

республика бўйича кўчат экиш ойлиги мавсумида 4400 тупдан ортиқ лола дарахти ва 52900 тупдан ортиқ қирим қарағайи, 91 минг тупдан ортиқ чилонжийда ва бошқа кўплаб мевали ва манзарали дарахтлар кўчат ва бўталари экилди;

ўрмонзорлар барпо қилиш ва қайта тиклаш билан бир қаторда уларни қўриқлаш, муҳофаза қилиш, касаллик ва зараркунандалардан асраш мақcадида 20,4 минг гектар майдонда ўрмон касалликлари ва зараркунандаларига қарши, шундан 12,3 минг гектар майдонда биологик кураш ишлари олиб борилди. Шунингдек, 131 км масофада ёнғинга қарши ё‘ллар, 34 км янги ҳимоя линиялари, 304 км минераллаштирилган полосалар қурилди. Бундан ташқари, 1161 км ўрмон хўжалиги аҳамиятига эга ва ёнғинга қарши ё‘ллар ва 1211 км минераллаштирилган полосалар та’мирланди.

2330 гектар майдонда 37 турдаги доривор ва озуқабоп ўсимликлар плантатсиялари ташкил этилди. Фарматсевтика корхоналари билан 2813,1 млн сўмлик доривор ўсимликлар хомашёсини етказиб бериш бўйича шартномалар тузилди. Ҳисобот даврида 1 минг тоннадан зиёд доривор ва озуқабоп ўсимликлар хомашёси тайёрланди.

Ўрмон фонди ерларидан қўшимча фойдаланиш тармоқларида 401,4 млн сўмлик (ўтган йилга нисбатан 109,7 фоиз) халқ исте’мол моллари ишлаб чиқарилди ва аҳолига 43,63 минг сўмлик пуллик хизмат кўрсатилди.