Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси бўйича 2017 йилнинг I чораги давомида соҳани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотларнинг бориши тўғрисида маълумот

Ҳисобот даврида Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ва унинг тизимидаги ўрмон хўжаликлари томонидан соҳада иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларнинг бажарилишини та’минлаш борасида муайян ишлар амалга оширилган.
2017 йилнинг I чораги давомида 18 минг гектар, (режага нисбатан 100 фоиз) шу жумладан, Орол денгизининг қуриган тубида 7 минг гектар майдонда чўл ўсимликларидан янги ўрмонзорлар барпо этилди ва табиий тикланишига кўмак бериш тадбирлари олиб борилган.
Режадаги 141 гектар ўрнига амалда 153 гектар майдонда ниҳолхона ва кўчатхоналар ташкил этилиб, белгиланган режа 108 фоизга бажарилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги лола дарахти ва қирим қарағайи кўчатларини экишни кўпайтириш борасидаги 683-Ф-сонли ва 2013 йил 24 августдаги 539-ф-сонли фармойишлари ижросини та’минлаш мақсадида республика бўйича кўчат экиш ойлиги мавсумида 3500 донадан ортиқ лола дарахти ва 64300 донадан ортиқ қирим қарағайи 79000 донадан ортиқ чилонжийда кўчатлари экилган.
Ҳозирда республикамиз худудида манзарали ва мевали дарахт ҳамда бута кўчатлари экиш ишлари уюшқоқлик билан давом этмоқда.
Ўрмонзорлар барпо қилиш ва қайта тиклаш билан бир қаторда уларни қўриқлаш, муҳофаза қилиш, касаллик ва зараркунандалардан асраш мақcадида режадаги 604,3 гектар (режага нисбатан 100 фоиз) майдонда ўрмон касалликлари ва зараркунандаларига қарши, шундан режадаги 106,7 гектар майдонда биологик кураш ишлари олиб борилган.
2017 йилнинг I чораги давомида режадаги 25,5 км масофада ёнғинга қарши ё‘ллар 2 км янги химоя линиялари, 5,8 км минераллаштирилган полосалар қурилди, режадаги 25,5 км ўрмон хўжалиги аҳамиятига эга ва ёнғинга қарши ё‘ллар ва режадаги 121,5 км минераллаштирилган полосалар та’мирланиб, барча кўрсаткичлар режага нисбатан тўлиқ бажарилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 январдаги “Ўрмон хўжаликлари имкониятларидан кенг фойдаланиш, доривор ўсимликлар этиштириш, тайёрлаш ва қайта ишлашни янада ривожлантириш, ўрмон хўжаликлари моддий техника базасини мустаҳкамлаш бўйича 2017 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4-сонли йиғилиш баёнининг ижросини та’минлаш мақсадида 1380,4 гектар майдонда доривор ва озуқабоп ўсимликлар плантатсиялари ташкил этилган.
2017 йилнинг И чораги давомида ўрмон фонди эрларидан қўшимча фойдаланиш тармоқларида 234,7 млн. сўмлик (ўтган йилга нисбатан 110,4 фоиз) халқ исте’мол моллари ишлаб чиқарилди ва 24,4 минг сўмлик ахолига пуллик хизмат кўрсатилган.
Касаначилик асосида 10 та қўшимча янги ишчи ўринлари ташкил этилди.
Ёрдамчи хўжаликлар томонидан ҳисобот даврида 81,4 тсентнер гўшт ишлаб чиқарилган.
Тизим хўжаликлари томонидан хисобот даврида 314 тн қора металл парчалари йиғиб топширилиб, топшириқ 100,6 фоизга бажарилган.