Давлат рамзлари

ДОРИВОР ЎСИМЛИКЛАРНИНГ КАСАЛЛИК ВА ЗАРАРКУНАНДАЛАРИГА ҚАРШИ БИОЛОГИК КУРАШ ЧОРАЛАРИ

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик ҳолатни яхшилашни таъминлашда, соҳасда изчил ишлар олиб борилмоқда. Энг муҳими, экологик вазиятни яхшилаш ва унинг салбий оқибатларини олдини олиш, табиатни асраб-авайлаш бугунги кунда ўрмонларни кўпайтиришга бўлган эътиборнинг ортиши асосий жиҳат ҳисобланади.

Сўнгги йилларда қишлоқ ва ўрмон хўжалиги ўсимликларига зарарли организмлар, яъни зараркунанда, касаллик ва бегона ўтлар катта зарар етказиб, уларни сифатини ва миқдорини кескин пасайтирмоқда.

Бу борада, Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти директори муовуни, қишлоқ хўжалиги фанлар номзоди —   МУХСИМОВ НУРУЛЛО ПУЛАТОВИЧ  “ДОРИВОР ЎСИМЛИКЛАРНИНГ КАСАЛЛИК ВА ЗАРАРКУНАНДАЛАРИГА ҚАРШИ БИОЛОГИК КУРАШ ЧОРАЛАРИ” мавзусида маъруза қилди.

БМТнинг маълумотларига кўра, ҳар йили дунё миқёсида қишлоқ хўжалиги экинларининг етиштирилган маҳсулотларни 30% нобуд бўлмоқда. Бундан кўриниб турибдики, ўсимликларни ҳимоя қилиш, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришида муҳим аҳамият касб этади.  

    Республикамизда ўсимликларни уйғунлашган усулда ҳимоя қилиш кенг кўламда олиб борилмоқда. Бу тизимнинг асоси маълум фитосанитар шароитда экинларни зарарли организмлардан тўла ҳимоя қилиш ва шу агроэкосистемани мўтаъдиллигини таъминлашдан иборатдир.

Бу дегани зарарли организмларни табиатда тубдан йўқ қилиб юбориш эмас, балки агробиоценоздаги зарарсиз мувозанатини сақлашдан иборатдир.Ўсимликларни уйғунлашган усулда ҳимоя қилишнинг асоси биологик курашга таянган ҳолда олиб борилади. Биологик усулнинг моҳияти қишлоқ хўжалиги экинларининг зараркунандаларига қарши тирик организмлардан ёки уларнинг хаётий маҳсулотларидан фойдаланиш ҳисобланади.

Доривор мойчечак ўсимлигида учрайдиган кана зараркунандаси

  • Дориор мойчечакнинг зараркунанда ва касалликлари. Мойчечак ўсимлигининг асосий зараркунандаларидан бири мойчечак куясидир. Бу зараркунанда мойчечакнинг гул ва уруғларига жиддий зарар келтиради.
  • Мойчечак ниҳолларини илдизқирқар тунламлар кўп нобуд қилади. Бу ўсимликка кўп зарар келтирадиган зараркунандалардан бронза тусли қўнғизлар, акация ёки беда шираси, оддий ўргимчаккана ва симқуртларни алоҳида кўрсатиб ўтиш керак. Бу зараркунандалар мойчечакнинг гул, барг ва илдизлари билан озиқланиб катта зарар келтиради.
  • Мойчечак ўсимлиги нам кўп бўлган йилларда ун шудринг ва фузариоз сўлиш касаллиги билан зарарланади. Айрим ҳолларда қўнғир доғланиш ва альтернариоз касаллигини ҳам учратиш мумкин. 
  • Касалликга қарши курашиш. Доривор мойчечак ва доривор тирноқгул ўсимликларининг вегетацияси давомида кўпчилик маданий ўсимликлар каби ун шудринг касаллиги билан касалланиши кузатилди. Айниқса, соя ерда экилган ўсимликлар тез касалланади. Ун шудринг касаллигининг олдини олиш ва даволаш мақсадида микробиологик препаратлардан –Спорагин гектарига 4-6 литр ёки Фитолавин гектарига 1-2 литр сарф меъёрида фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Профилактика мақсадида май ва июнь ойларида икки маротаба , касалликни даволашда 10-15 кун оралиғида такрор ишлов берилади.
  • Эхинация ўсимлигида учрайдиган қўнғир доғланиш касаллиги
Доривор тирноқгул ўсимлигида учрайдиган оқ қанот зараркунандаси

Доривор тирноқгулнинг кузги туллам зараркунандаси билан зарарланиши
Сўрувчи зараркунандалар 
Биологик ҳимоя қилиш тадбирлари – асосан зарарли организмларнинг табиий кушандалари ҳамда микробиологик препаратлардан фойдаланишга асосланган. Зараркунандаларнинг кушандалари паразитлик (трихограмма, бракон, апантелес, энкарзия, афидиидлар ва бошқ.) ёки йиртқичлик (олтинкўз, кокцинеллидлар, йиртқич ўргимчаклар, арилар ва бошқ.) қилиши мумкин.
         Паразит ва йиртқичларнинг маҳаллий турларини лаборатория шароитида урчитиб кўпайтириш ва зараркунанда тушган далаларга тарқатиш йўли билан зарарли ҳашарот ва каналарнинг зичлигини хўжалик учун безарар даражада ушлаб туриш имконияти яратилади.
         Тажриба даласида бир ўсимликда ўртача икки дона оққанот етук зоти пайдо бўлиши энкарзия паразитини чиқариш учун бошланғич вақт деб белгилаш мумкин. Бу паразитнинг ғумбакларини далага 10 х 10 метр масофада бир метр кв. жойга 3 – 5 донадан ҳисоблаб чиқарилади.
         Доривор ўсимликлар етиштириладиган агробиоценозларда зарар келтирувчи тунламларнинг тухумларига қарши трихограмма паразитини қўллаш тавсия этилади. Бунинг учун шу плантацияларда тунлам капалакларининг пайдо бўлиш ва тухум қўйиш вақтини билиш, шу асосда зараркунанда зичлигига қараб гектарига 0,5 – 1,0  граммдан бир авлоди учун 3 марта қўллаш кутилган самарани беради.
     Микробиологик препаратлардан Престиж ва Престиж плюс гектарига 4-6 литр ҳамда Лепидоцид гектарига 1 кг сарф меъёрида ишлов берилади.
МУНОСАБАТ

МУНОСАБАТ

Бекабод давлат ўрман хўжалиги шахси номаълум Дилрабо исмли фуқаронинг 2021 йил август куни Ekolog.uz телеграм канали...

МУНОСАБАТ

МУНОСАБАТ

“@YOL-YOLAKAY” Telegram-каналида 18 август куни Сурхондарё вилоятининг, Бойсун тумани, Мачай қишлоғида яшовчи...