Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида 2017 йилнинг ИИ чораги давомида соҳани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотларнинг бориши тўғрисида маълумот
Ҳисобот даврида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва унинг тизимидаги ўрмон хўжаликлари томонидан соҳада иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларнинг бажарилишини та’минлаш борасида муайян ишлар амалга оширилди.
2017 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида ўрмон фонди эрларида 21,5 минг гектар, шундан, писта 1 минг гектарга яқин, ёнғоқ 260 гектар, бодом 280 гектар, унаби (чилонжийда) 40 гектарга яқин, ўтинбоп 1,2 минг гектардан ортиқ, шу жумладан Орол денгизининг қуриган тубида 10,1 минг гектар майдонда ўрмон барпо этилди ва табиий тикланишига кўмак бериш тадбирлари олиб борилган, шунингдек, 260 гектардан ортиқ майдонда ниҳолхона ва кўчатхоналар ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги лола дарахти ва қрим қарағайи кўчатларини экишни кўпайтириш борасидаги 683-Ф-сонли ва 2013 йил 24 августдаги 539-ф-сонли фармойишлари ижросини та’минлаш мақсадида республика бўйича жорий йил кўчат экиш ойлиги мавсумида 3,5 минг донадан ортиқ лола дарахти, 342 минг дона кашатан ва 64 минг донадан ортиқ қрим қарағайи, 84 минг донадан ортиқ унаби (чилонжийда) кўчатлари экилган.
Ўрмонзорлар барпо қилиш ва қайта тиклаш билан бир қаторда уларни қўриқлаш, муҳофаза қилиш, касаллик ва зараркунандалардан асраш мақcадида 19,2 минг гектар майдонда ўрмон касалликлари ва зараркунандаларига қарши ишлари амалга оширилди, шундан 13,9 минг гектар майдонда биологик усул қўлланилди.
Ўрмон касаллик ва зараркунадаларига қарши кураш тадбирларини амалга ошириш мақсадида жорий йилда 19 та ўрмон хўжалигида биолабораториялар ташкил этиш режалаштирилиб, дастлабки ишлар олиб борилмоқда.
Шунингдек, 100 км масофада ёнғинга қарши ё‘ллар, 34 км янги ҳимоя линиялари, 214 км минераллаштирилган полосалар қурилди, 1140 км ўрмон хўжалиги аҳамиятига эга ва ёнғинга қарши ё‘ллар ва 1470 км минераллаштирилган полосалар та’мирланди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 январдаги “Ўрмон хўжаликлари имкониятларидан кенг фойдаланиш, доривор ўсимликларни этиштириш, тайёрлаш ва қайта ишлашни янада ривожлантириш, ўрмон хўжаликлари моддий техника базасини мустаҳкамлаш бўйича 2017 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар тўғрисида”ги 03-12-5-сонли йиғилиш баёни ижроси бўйича ўрмон хўжаликлари томонидан 1995 гектар майдонда 48 турдаги доривор ва озуқабоп ўсимликлар плантатсиялари ташкил этилди. Фарматсевтика корхоналари билан 1096,9 минг сўм миқдоридаги доривор ўсимликлар хом ашёсини этказиб бериш бўйича шартномалар тузилган бўлиб, 5533,8 тонна табиий ҳолда ўсувчи доривор ва озуқабоп ўсимликлар хом ашёсини тайёрлаш учун квота ажратилди.
Жорий йилнинг шу даврига қадар тизим ўрмон хўжаликларида 1,5 минг тоннага яқин 16 турдаги доривор ва озуқабоп ўсимликлар хом ашёси тайёрланди.
Ўрмон фонди эрларидан қўшимча фойдаланиш тармоқларида 580 млн. сўмлик халқ исте’мол моллари ишлаб чиқарилди ва 65,3 млн сўмлик аҳолига пуллик хизмат кўрсатилди.