Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида 2017 йилнинг III чораги давомида соҳани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотларнинг бориши тўғрисида
ма`лумот
Ҳисобот даврида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва унинг тизимидаги ўрмон хўжаликлари томонидан соҳада иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларнинг бажарилишини та’минлаш борасида муайян ишлар амалга оширилди.
2017 йилнинг III чораги давомида ўрмон фонди эрларида 20 минг гектар, шундан, писта – 992 га, ёнғоқ – 254 га, бодом – 266 га, чилонжийда – 40 га, ўтинбоп – 1340 га, шу жумладан Орол денгизининг қуриган тубида 10,0 минг гектар майдонда ўрмон барпо этилди ва табиий тикланишига кўмак бериш тадбирлари олиб борилган.
Режадаги 239 гектар ўрнига амалда 241 гектар майдонда ниҳолхона ва кўчатхоналар ташкил этилиб, белгиланган режа 101 фоизга бажарилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил
16 октябрдаги лола дарахти ва қрим қарағайи кўчатларини экишни кўпайтириш борасидаги 683-Ф-сонли ва 2013 йил 24 августдаги 539-ф-сонли фармойишлари ижросини та’минлаш мақсадида республика бўйича жорий йил кўчат экиш ойлиги мавсумида 3500 донадан ортиқ лола дарахти ва
64000 донадан ортиқ қрим қарағайи 84000 донадан ортиқ чилонжийда кўчатлари экилган.
Ўрмонзорлар барпо қилиш ва қайта тиклаш билан бир қаторда уларни қўриқлаш, муҳофаза қилиш, касаллик ва зараркунандалардан асраш мақcадида режадаги 24,5 минг гектар (режага нисбатан 100 фоиз) майдонда ўрмон касалликлари ва зараркунандаларига қарши, шундан режадаги 14 минг гектар майдонда биологик кураш ишлари олиб борилди.
2017 йилнинг ИИИ чораги давомида режадаги 132 км масофада ёнғинга қарши ё‘ллар 35 км янги ҳимоя линиялари, 351 км минераллаштирилган полосалар қурилди, режадаги 1610 км ўрмон хўжалиги аҳамиятига эга
ва ёнғинга қарши ё‘ллар ва режадаги 1728 км минераллаштирилган полосалар та’мирланиб, барча кўрсаткичлар режага нисбатан тўлиқ бажарилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 январдаги “Ўрмон хўжаликлари имкониятларидан кенг фойдаланиш, доривор ўсимликларни этиштириш, тайёрлаш ва қайта ишлашни янада ривожлантириш, ўрмон хўжаликлари моддий техника базасини мустаҳкамлаш бўйича 2017 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар тўғрисида”ги 03-12-5-сонли йиғилиш баёни ижроси бўйича Ўрмон хўжаликларида маданий ҳолда этиштириладиган доривор ўсимликлар турларини кўпайтириш ҳисобига ўсимликлар маданий плантатсиялар майдонини кенгайтириш ҳамда доривор ўсимликларни тайёрлаш ва этиштириш ҳажмини ошириш мақсадида ўрмон хўжаликлари томонидан 1995 гектар майдонда 47 турдаги доривор ва озуқабоп ўсимликлар плантатсиялари ташкил этилди. Фарматсевтика корхоналари билан 1096,9 минг сўм миқдоридаги доривор ўсимликлар хом ашёсини этказиб бериш бўйича шартномалар тузилган бўлиб, 5533,8 тонна табиий ҳолда ўсувчи доривор ва озуқабоп ўсимликлар хом ашёсини тайёрлаш учун квота ажратилди.
Жорий йилнинг шу даврига қадар тизим ўрмон хўжаликларида 3135 тонна 58 турдаги доривор ва озуқабоп ўсимликлар хом ашёси тайёрланди.
2017 йилнинг ИИИ чораги давомида ўрмон фонди эрларидан қўшимча фойдаланиш тармоқларида 641,2 млн. сўмлик (ўтган йилга нисбатан
107,3 фоиз) халқ исте’мол моллари ишлаб чиқарилди ва 69,7 минг сўмлик ахолига пуллик хизмат кўрсатилди.
Касаначилик асосида 17 та қўшимча янги ишчи ўринлари ташкил этилди.
Ёрдамчи хўжаликлар томонидан ҳисобот даврида 203 тсентнер гўшт ишлаб чиқарилган.
Тизим хўжаликлари томонидан ҳисобот даврида 831 тн қора металл парчалари йиғиб топширилиб, топшириқ 100,8 фоизга бажарилган.
2017 йилнинг 1 октябр ҳолатига дебиторлик қарзлар 6746 млн. сўмни, кредиторлик қарзлар эса 4570 млн. сўмни ва ялпи даромад 35500 млн. сўмни ташкил этиши кутилмоқда.