Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида 2017 йил давомида соҳани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотларнинг бориши тўғрисида ма`лумот
Ҳисобот даврида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва унинг тизимидаги ўрмон хўжаликлари томонидан соҳада иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларнинг бажарилишини та’минлаш борасида муайян ишлар амалга оширилди.
2016 йилда 44 минг гектар майдонда ўрмонзорлар барпо этилган бўлса, 2017 йилда 44,5 минг гектар эрда (ўсиш 101%) (ўтинбоп-1 600 га, ёнғоқмевали-4 466 га), шу жумладан Оролнинг қуриган тубида 19,0 минг гектар майдонда ўрмон барпо этилди.
Ўрмонларнинг хатосини тўлдириш тадбирлари 2016 йилда 17,2 минг гектарда амалга оширилган бўлса, 2017 йилда 18 минг гектарда (ўсиш 102%) бажарилди. 2018 йилда бундай тадбирлар 18,5 минг гектарда бажарилиши режалаштирилмоқда.
Ўрмон барпо қилиш ва кўчатхоналар ташкил этиш тадбирлари учун
2016 йилда 181 тонна тайёрланган бўлса, 2017 йилда 240 тоннадан (ўсиш 132%) ортиқ турли дарахт ва бута уруғлари тайёрланди. 2018 йилда 300 тонна уруғ тайёрлаш режаси белгиланган.
Ўрмон барпо қилиш ва кўкаламзорлаштириш мақсадларида 2016 йилда 650 гектарда 39 млн.дона кўчат ва ниҳоллар этиштирилган бўлса, 2017 йилда 700 гектардан ортиқ кўчатхоналарда 45,0 млн.дона (ўсиш 115%) ниҳол ва кўчатлар этиштирилди. Жумладан, 19,9 млн.дона манзарали ва тез ўсувчи дарахтларнинг ниҳол ва кўчатлари, 4,5 млн.дона игнабаргли дарахт кўчатлари, 3,9 млн.дона мевали кўчатлар, 1,4 млн.дона ёнғоқ мевали кўчатлар ва 15 млн. донадан ортиқ чўл ўсимликлари ниҳоллари этиштирилди.
Ўрмон хўжаликларининг ўз эҳтиёжларига ҳамда ташкилотлар ва аҳоли эхтиёжлари учун 2018 йилда 50 млн дона турли хил дарахт ва буталар ниҳоллари ва кўчатларини этиштиришни ташкил этиш режалаштирилган.
Ёш ўрмонларни парваришлаш тадбирлари 2016 йилда 33,6 минг гектарда бажарилган бўлса, 2017 йилда 45,1 минг гектарда (ўсиш 134,2%) бажарилди. 2018 йилда ушбу тадбирларни 46 минг гектарда бажариш режалаштирилмоқда.
Ўрмонзорлар барпо қилиш ва қайта тиклаш билан бир қаторда уларни қўриқлаш, муҳофаза қилиш, касаллик ва зараркунандалардан асраш мақcадида режадаги 25,9 минг гектар (режага нисбатан 100 фоиз) майдонда ўрмон касалликлари ва зараркунандаларига қарши, шундан режадаги
15,7 минг гектар майдонда биологик кураш ишлари олиб борилди.
2017 йил давомида режадаги 132 км масофада ёнғинга қарши ё‘ллар
36 км янги ҳимоя линиялари, 279 км минераллаштирилган полосалар қурилди, режадаги 1756 км ўрмон хўжалиги аҳамиятига эга ва ёнғинга қарши ё‘ллар ва режадаги 1791 км минераллаштирилган полосалар та’мирланиб, барча кўрсаткичлар режага нисбатан тўлиқ бажарилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 январдаги “Ўрмон хўжаликлари имкониятларидан кенг фойдаланиш, доривор ўсимликларни этиштириш, тайёрлаш ва қайта ишлашни янада ривожлантириш, ўрмон хўжаликлари моддий техника базасини мустаҳкамлаш бўйича 2017 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар тўғрисида”ги 03-12-5-сонли йиғилиш баёни ижроси бўйича Ўрмон хўжаликларида маданий ҳолда этиштириладиган доривор ўсимликлар турларини кўпайтириш ҳисобига ўсимликлар маданий плантатсиялар майдонини кенгайтириш ҳамда доривор ўсимликларни тайёрлаш ва этиштириш ҳажмини ошириш мақсадида ўрмон хўжаликлари томонидан
1 995 гектар майдонда 45 турдаги доривор ва озуқабоп ўсимликлар плантатсиялари ташкил этилди. Фарматсевтика корхоналарига билан 4205 млн сўмлик доривор ўсимликлар хом ашёси этказиб берилди. 2017 йилда
5 379,3 тонна табиий ҳолда ўсувчи доривор ва озуқабоп ўсимликлар хом ашёсини тайёрлаш учун квота ажратилди.
Жорий йилда тизим ўрмон хўжаликларида 4 200 тонна 61 турдаги доривор ва озуқабоп ўсимликлар хом ашёси тайёрланди.
2017 йил давомида ўрмон фонди эрларидан қўшимча фойдаланиш тармоқларида 1 220,7 млн. сўмлик (ўтган йилга нисбатан 153,2 фоиз) халқ исте’мол моллари ишлаб чиқарилди ва 101,1 минг сўмлик (ўтган йилга нисбатан 118 фоиз) ахолига пуллик хизмат кўрсатилди.
Касаначилик асосида янгидан 371 та қўшимча янги ишчи ўринлари ташкил этилди.
2016 йилда 2 854 тонна мевали ва ёнғоқ мевали маҳсулотлар этиштирилган бўлиб, 975 млн сўм даромад олинган. 2017 йилда 3 178 тонна (ўсиш 111,3%) маҳсулот этиштирилиб, 5,6 млрд. сўм даромад олинди.
2018 йилда 3 966 тонна (ўсиш 124%) режалаштирилиб, 7,7 млрд. сўм даромад олиниши режалаштирилмоқда.
2016 йилда 284 тонна техник ва мойли экинлар этиштирилган бўлиб,
625 млн сўм даромад олинган. 2017 йилда 1 129 тонна (ўсиш 398%) маҳсулот этиштирилиб, 2,8 млрд.сўм даромад олинди. 2018 йилга 6 580 тонна (ўсиш 583%) режалаштирилиб, 4,8 млрд.сўм даромад олинади.
2016 йилда 3 476 тонна сабзавот ва полиз маҳсулотлари этиштирилган бўлиб, 1,1 млрд. сўм даромад олинган. 2017 йилда 4 227 тонна (ўсиш 122%) маҳсулот этиштирилиб, 3,8 млрд.сўм даромад олинди. 2018 йилга 18 039 тонна (ўсиш 427%) режалаштирилиб, 6,9 млрд. сўм даромад олинади.
2016 йилда 3 595 тонна дон ва дуккакли дон маҳсулотлари этиштирилган бўлиб, 1,0 млрд. сўм даромад олинган. 2017 йилда 4 326 тонна (ўсиш 120%) маҳсулот этиштирилиб, 4,2 млрд.сўм даромад олинди. 2018 йилга 11 460 тонна (ўсиш 265%) режалаштирилиб, 9,6 млрд. сўм даромад олинади.
2016 йилда 6 564 тонна озуқабоп экинлар этиштирилган бўлиб,
712 млн.сўм даромад олинган. 2017 йилда 7 515 тонна (ўсиш 114%) маҳсулот этиштирилиб, 2,4 млрд. сўм даромад олинди. 2018 йилга 13 016 тонна (ўсиш 173%) режалаштирилиб, 3,4 млрд. сўм даромад олинади.
Асаларичиликни ривожлантириш бўйича – асалари оилалари сони
2016 йилда 12 071 та бўлиб, 320 млн. сўм даромад олинган бўлса, 2017 йилда 15 196 оилага этказилиб, 1,5 млрд. сўм даромад олинди (ўсиш 126%),
2018 йилда асалари оилалари сонини жами 14 518 оилага кўпайтириш режаси белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 20000 га этказиб (ўсиш 132%) 2,9 млрд сўм даромад олинади.
Асал ишлаб чиқариш бўйича – 2016 йилда 198 тонна асал этиштирилган бўлса, 2017 йилда 267 тонна асал этиштирилди (ўсиш 131%), 2018 йилда асал ишлаб чиқариш ҳажмини жами 340 тоннага этказилади.
Паррандачиликни ривожлантириш бўйича – 2016 йилда парранда бош сони 18 387 бош бўлган бўлса, 2017 йилда 21 887 бош сонига этказилди (ўсиш 119%), 2018 йил 24 755 бош сонига этказилиб (ўсиш 113%), 1,7 млрд. сўм даромад олиш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари 2016 йилда 7,0 тонна парранда гўшти ишлаб чиқилган бўлиб, 2017 йилда 9,4 тонна (ўсиш 134%) ишлаб чиқилди. 2018 йилда 13,1 тонна (ўсиш 139%) гўшт ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Соҳада 2016 йилда 520 минг дона тухум этиштирилган бўлса,
2017 йилда 1 387 минг дона (ўсиш 266%)га кўпайтирилди. 2018 йилда 1466 минг донага этказилади.
Балиқчилик бўйича – 2016 йилда 265 гектар сув ҳавзасида 144,6 тонна балиқ этиштирилиб, 212 млн сўм даромад олинган, 2017 йилда 363 гектар сув хавзасида
544,5 тоннага этказилди ва 822 млн. сўм даромад (ўсиш 137%) олинди. 2018 йилда 680 гектар сув ҳавзасида (ўсиш 187%) 1020 тонна балиқ этиштириб, 1,6 млрд. сўм даромад олиш кўзланган.
Чорвачиликни ривожлантириш бўйича – 2016 йилда майда шохли мол бош сони 18 002 та бўлиб, 342 млн сўм даромад олинган. 2017 йилда 21 712 бош сонга этказилиб, 1,3 млрд. сўм даромад олинган (ўсиш 121%). 2018 йил 29 454 бош сонига этказилиб (ўсиш 136%), 2,3 млрд.сўм даромад олиш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, 2016 йилда 2,7 тонна чорва гўшти этиштирилган бўлса, 2017 йилда 3,4 тонна (ўсиш 126%) этиштирилди.
2018 йилда 4,0 тонна (ўсиш 118%) гўшт этиштириш режалаштирилмоқда.
2016 йилда йирик шохли мол бош сони 793 та бўлиб, 201 млн сўм даромад олинган бўлса, 2017 йилда 851 тага этказилиб, 811 млн сўм даромад олинди (ўсиш 107%). 2018 йил 1050 бош сонига этказилиб (ўсиш 124%), 1,1 млрд сўм даромад олиш режалаштирилмоқда.
2016 йилда йилқи бош сони 1 199 та бўлган бўлса, 2017 йилда 1 286 тага этказилди (ўсиш 107%). 2018 йил 1 399 бош сонига этказилиши ёки 109 фоизга ошириш режалаштирилмоқда.
Тизим хўжаликлари томонидан ҳисобот даврида 836 тн қора металл парчалари йиғиб топширилиб, топшириқ 101, фоизга бажарилган.
2016 йилда хўжаликлар томонидан олинган ялпи даромад миқдори
90,8 млрд. сўмни, шундан фойда 39,6 млрд. сўмни ташкил этган бўлса,
2017 йилда ялпи даромад 170 млрд. сўм (ўсиш 187%), шундан фойда
73,7 млрд. сўмни (ўсиш 179%) ташкил этди.
Қўшимча резервлардан фойдаланиш орқали ўрмон иқтисодини диверсификатсия қилиш ҳисобига 2018 йилда ялпи даромадни
259,7 млрд.сўмга ва фойдани 104,1 млрд. сўмга бажариш ҳисобига 2017 йилга нисбатан 1,5 баробарга ошириш режалаштирилмоқда.
Жумладан:
– кўчатчиликдан олинадиган даромад 2017 йилда 10,2 млрд. сўм ва 2018 йилда 14,6 млрд. сўм, кўрсаткич 1,4 баробарга ошиши кутилмоқда.
– чорвачилик ва яйловлардан самарали фойдаланиш ҳисобига олинадиган даромад
2017 йилда 9,5 млрд. сўм ва 2018 йилда 11,5 млрд. сўм, кўрсаткич 1,2 баробарга ошиши кутилмоқда.
– дориворчиликдан олинадиган даромад 2017 йилда 8,2 млрд. сўм ва 2018 йилда
12,1 млрд. сўм, кўрсаткич 1,5 баробарга ошиши кутилмоқда.
– қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари этиштиришдан олинадиган даромад 2017 йилда
20,4 млрд. сўм ва 2018 йилда 30,6 млрд. сўм, кўрсаткич 1,5 баробарга ошиши кутилмоқда.
– бошқа маҳсулот ва хизматлардан олинадиган даромад 2017 йилда 22 млрд. сўм ва 2018 йилда 35,8 млрд. сўм, кўрсаткич 1,2 баробарга ошиши кутилмоқда.
2018 йилнинг 1 январ ҳолатига дебиторлик қарзлар 6571 млн. сўмни, кредиторлик қарзлар эса 3461 млн. сўмни ташкил этган.
Ўрмон хўжаликлари моддий техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида 2016 йилда 9 та автомашина, 5 та трактор (шундан 1 та қатор орасига ишлов берадиган), 4 та тиркама, 2 та чизель, 2 та плуг ва 2 та прессподборшик харид қилинган.
2017 йилда эса бу кўрсаткич сезиларли даражада ортди. Жумладан, 11 та автомашина, 22 та трактор (шундан 3 та қатор орасига ишлов берадиган),
5 дона тиркама, 2 та культиватор, 2 та чизель, 3 та экиш сеялкаси, 6 та плуг,
1 та борона, 2 та пуркагич ва 1 та прессподборшик “Ўзагролизинг” АК орқали лизинг шартномаси асосида харид қилинди. Ушбу лизинг шартномасида кўрсатилган бошланғич тўлов Ўрмон хўжалигини ривожлантириш Жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлаб берилди.
Шунингдек, 2018 йилда “Агробанк” АТБ кредити асосида 30 та трактор, 2 та комбайн, 20 та тиркама, 10 та культиватор, 15 та чизель, 6 та экиш сеялкаси, 5 та борона, 40 та плуг, 15 та пуркагич ва 10 та прессподборшик;
Ўрмонни ривожлантириш Жамғармаси ҳисобидан, 15 та қатор орасига ишлов берадиган трактор, 11 та “ИСУЗУ” русумли юк автомашиналари, вилоят ўрмон хўжалиги бошқармалари учун 26 та автомашина харид қилиш режалаштирилмоқда.
Бундан ташқари, Белорусиянинг “Амкодор” ва Россиянинг “УАЗ” корхоналарида ишлаб чиқарилган, унумдорлиги юқори бўлган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон махсус техникаларини 5 йил давомида лизинг асосида сотиб олиш бўйича келишув олиб борилмоқда.