Самарқанд вилояти ҳудудидаги Оқдарё, Каттақўрғон, Саройқўрғон, Пахтачи давлат ўрмон хўжаликларининг ишчи ходимлари томонидан Каттақўрғон, Нарпай, Пахтачи туманларида 2018-2020 йилларда қишлоқ хўжалиги ерлари атрофларида барпо этилган иҳота дарахтлари ҳатоларини тўлдириш ишларини амалга ошириш жараёнлари амалга оширилмоқда. Бунда, асосан ёпиқ илдизли кўчатлардан фойдаланилади.
Шунигдек, ўрмон ҳудудида жойлашган фермер хўжаликлари раҳбарлари, иш юритувчилари ва ходимларига иҳота ўрмонзорлари аҳамияти тўғрисида Давлат ўрмон кадастри ва гидромелиорация бошқармаси бошлиғи Шожалилов Мухтаржон Акрамович тушунтириш ишларини олиб борди.
Хусусан, Оқдарё давлат ўрмон хўжалиги томонидан иҳота дарахтзорлари барпо этилган ҳудудлардаги сув танқис жойларда экилган дарахтларни автомашина орқали ҳамда кўчма насос олиб келиб суғориш ишлари ташкил этилди.
Самарқанд, Жомбой, Дарғом, Оқдарё, Пахтачи, Каттақўрғон, Саройқўрғон давлат ўрмон хўжаликлари томонидан шу кунгача 40 минг туп ёпиқ илдизли тут кўчатлари ҳатоларини тўлдириш учун экилганлиги маълум бўлди.



