Бугун 1 июнь куни соат 15-00 да Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (ИСМИ) томонидан «Ўзбекистонда ер деградациясининг олдини олиш истиқболлари» бўйича ахборот-таҳлилий ҳужжат тайёрлаш учун видеоконференсия ташкил этилди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад ернинг бугунги ҳолати, тупроқ деградациясини олдини олиш борасида, унинг омиллари ҳамда уларни ҳал этиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш масалалари муҳокамаси ўрин олди.
Шу муносабат билан, ушбу тадбирда Халқаро алоқалар ва экотуризмни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Захадуллаев Абдувохид Абдувахобович, Чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш бошқармаси бошлиғи Умаров Собиржон Мамадаминович ҳамда бошқарма бошлиғи ўринбосари Талипов Ходжимурат Миразимовичлар иштирок этишди.
Аниқ таклифлар ишлаб чиқиш учун «Ўзбекистонда ер деградациясининг олдини олиш истиқболлари тўғрисида» қўшимча таклиф ва мулоҳазалар тадқиқот институтига беришга келишилди.

