Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Дунёда ва республикада атроф-муҳитни муҳофаза қилишда кузатилаётган муаммолар ва унинг ечими бўйича илмий ёндошувлар

Бугун «5-июн Бутун жаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш” куни муносабати билан Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти илмий котиби Б.Мамутов Ўзбекистон Республикаси “Дунё бўйлаб” телеканалида сўзга чиқиб, бугунги кунда дунёда ва республикада атроф-муҳитни муҳофаза қилишда кузатилаётган муаммолар ва унинг ечими бўйича илмий ёндошувлар, экологик мувозанатни тиклаш, муҳофаза қилиш, қурғоқчилик ва чўлланишга қарши курашиш, дарахт-бута турлари кўчатларини интенсив етиштириш бўйича амалга оширилган илмий-тадқиқотлар, ишлаб чиқилган инновациялар ҳақида маълумот бериб ўтди.
Унга кўра, сўнгги беш йилда институтда атроф-муҳит муҳофазаси ва ўрмон фонди ерларида иҳота ўрмонларини барпо этиш, қўрғоқчиликка чидамли янги дарахт-бута навларини яратиш борасида давлат илмий-техник дастурлар доирасида жами 19 та илмий лойиҳалар бажарилганлиги ва бу лойиҳалар доирасида Орол денгизининг қуриган тубида 1200 минг гектар майдонда янги яшил қопламалар, Навоий вилояти Нурота туманинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида 900 га майдонда писта плантациялари, 5 та ҳудудда дунё селекциясига мансуб бўлган 70 дан ортиқ дурагай терак навлари иқлимлаштирилганлиги, 13 та писта нави яратилганлиги, 1 та автомат экувчи ўрмон машинаси ишлаб чиқилганлиги ҳамда “ин-витро” лаборатория шароитида тез ўсувчи павловния дарахтининг 2 та нави клонал усулда кўпайтирилганлиги, турли тупроқ-иқлим шароитларида 5 турдаги доривор ўсимликларнинг плантациялари барпо этилиб, кўчатларини етиштириш агротехнологиялари ишлаб чиқилганлиги, яна бу йўналишада бугунда институтда 3 та йирик илмий лойиҳалар амалга оширилаётганлигини таькидлаб ўтди.
Шунингдек, сўнгги 3 йилда институтда хорижий давлатларнинг бир қатор ташкилотлари, хусусан Корея миллий ўрмон хўжалиги илмий-тақиқот институти (Nifos), “AFAFRI”, “UEFRO”, “OYO” ва “KOICA” каби ташкилотлари билан ўрнатилган ҳамкорлик ва ҳамкорликда амалга оширилган лойиҳалар, орттирилган тажрибалар, шунингдек келгсуда амалга оширилиши белгиланган режалар тўғрисида маълумот бериб ўтди.