Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

“ЁШЛАР ВА ЭКОТУРИЗМ” ФОРУМИ

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорликда “Ўрмон ва ёшлар” лойиҳаси доирасида “ЁШЛАР ВА ЭКОТУРИЗМ” форумини ташкил қилди.

Форумда 200 нафардан ортиқ ёшлар, Миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари вакиллари, олимлар, вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этди.

Форум ишида энг аввал, иштирокчилар “Яхшидан боғ қолади” эзгу ғоясини ёшларимизга сингдириш, уларни инсонийлик руҳида тарбиялаш мақсадида “Янги Зомин ёшлар боғи”ни ташкил этиш учун манзарали дарахт кўчатлари экишди.

Мамлакатимизнинг бетакрор табиати, ҳайвонот олами, гўзал манзаралари нафақат мамлакатимиз аҳолисини балки бутун жаҳонни ҳам қизиқтирмасдан қолмаяпти.

Шу боис, туристларга қулай шароитлар яратиш, зарур инфратузилмаларни ташкил қилиш, қизиқарли туристик маршрутларни ишлаб чиқишга илмий ёндошиш мақсадида бир гуруҳ олимлар, ёшлар ва соҳа вакиллари иштирокида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

Табиатимиз неъматларидан ёшларни бахраманд қилиш, ўрмонларимизда етиштирилаётган маҳсулотлар ва уларнинг салоҳиятини кенг оммага намойиш қилиш мақсадида ўрмон хўжалиги маҳсулотлари кўргазмаси ҳам ташкил қилинди.

Миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси таркибидаги 4 та Миллий табиат боғлари ва 10 та Овчилик хўжаликлари томонидан 2021-2022 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган турли лойиҳалар тақдимоти ҳам ушбу форум дастуридан ўрин олди.

Ёшлар ўртасида спортни кенг тарғиб қилиш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида “Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси кубоги” учун спорт ўйинлари ҳам иштирокчиларга юқори  кайфият бахш этди.

Бундан ташқари, форум ишида иштирокчиларни Зомин табиат миллий боғининг гўзал манзаралари бўйлаб экотуристик саёҳат шунингдек, форум иштирокчиларини тақдирлаш тадбирлари ҳам бўлиб ўтди.

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Мазкур ўқув курси дастурида янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида назарда тутилган масалалар, жумладан ишга жойлаштириш ва...