Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Бакиров Низомидин Жалилович бошқариб борди.
Йиғилиш кун тартибига қўйилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоятларга ташрифи ҳамда 2020 йил 6 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4850-сонли қарорида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича шунингдек, Давлат Дастурига асосан иҳота дарахтзорларини барпо қилиш борасидаги
биринчи масала юзасидан Раиснинг биринчи ўринбосари Хакимов Олим Аризикулович, Ўрмонларни ривожлантириш, кўпайтириш ва қайта тиклаш бошқармаси бошлиғи Давронов Ўктам Турсунқиличевич маъруза қилди. У ўз маърузасида республика ўрмон хўжаликларида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берар экан, ўрмон хўжаликларда кўп йиллик тажрибага эга мутахассислар етишмаслигини танқидий таҳлил асосида келтириб ўтди. Шунингдек, маърузачи ўрганиш натижаларига яна тўхталиб, хўжаликларда «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни асосида аҳоли мурожаатларини кўриб чиқиш муддатлари ҳам кечиктирилаётганлигини ва бу одамларнинг эътирозларига сабаб бўлаётганлигини ҳам таъкидлаб ўтди.
Раис йиғилишидаги иккинчи масала юзасидан Раис ўринбосари Хамзаев Абдушукур Худойкулович, сўзга чиқиб, Доривор ўсимликлари плантацияларини ташкил этиш ва хом ашёсини етиштириш юзасидан белгиланган топшириқларни бажарилиши бўйича амалга оширилаётган ишлар аҳволи тўғрисида маъруза қилди.
Миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси бошлиғи Фазлиев Фаррух Фахриддинович республика ўрмон хўжаликлари ҳудудида ободонлаштириш ва тозалик кунлари ўтказилганлиги, хусусан, Жиззах вилоятида “Ўрмон ва Ёшлар” лойҳаси доирасида Ёшлар-Экотуризм форуми олдидан олиб борилган ишларининг натижаси, ҳудудларни тартибга келтириш, дарахт ва буталарга шакл бериш ишлари қай даражада бажарилганлиги тўғрисида сўз юритди. Ўрмон хўжалигида фавқулотда ҳолатлар ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида 19-21май кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Сурхандарё ва Хоразм вилоятида Қўмондонлик – штаб махсус-тактик ўқув машқлари бўлиб ўтди. Қизғин тайёргарлик жараёнлари хусусида Бўлим бошлиғи Мусаев Санъат Суратович амалга оширилган ишлар хусусида ахборот берди.
Шунингдек, ўрганишлар натижасида хўжаликларнинг айрим ҳудудларидаги кўкаламзорлаштириш, дарахт ва буталарни экиш ишлари қониқарсиз даражада олиб борилганлигини таъкидлаб ўтди. Мазкур масала юзасидан ҳам мутасадди ташкилотлар раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.
Танқидий таҳлил, муҳокама асосида бўлиб ўтган йиғилишда барча кўрилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилиниб, масъул мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Йиғилиш кун тартибида давлат Дастурига асосан иҳота дарахтзорларини барпо қилиш ва агротехник тадбирларни бажарилиши ҳамда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан вазифалар белгилаб берилди.



