Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4850-сонли қарори асосида ижара 2020 йил 1 январдан бошлаб ўрмон фондининг ўрмон билан қопланмаган ерларини имтиёзли ижарага бериш тизимида инвестиция киритиш ва янги иш ўринлари яратиш шарти билан 49 йил муддатга ижарага бериши йўлга қўйилди.
Ижара тўловининг «ноль» ставкасини қўллаш орқали 2020 йил ва 2021 йил бугунги кунгача:
1) Ўрмон фондининг ўзлаштирилмаган ер участкаларида янгидан;
– ёнғоқ мевали боғлар (писта, бодом, ёнғоқ) барпо этиш учун 121 та ижарачиларга 2847,0 гектар ер майдонларига – беш йил давомида.
– тез ўсувчи дарахтлар (павловния, терак) плантациялари учун 13 та ижарачиларга 168 гектар ер майдонларига — беш йил давомида.
2) Ўрмон фондининг чўл ҳудудларида (саксовул, черкез, қандим, қорабуроқ) плантациялари барпо этиш чоралари кўрилмоқда (бугунгача шартнома мавжуд эмас).
3) Ўрмон фондининг сув билан таъминланмаган ва ўрмон билан қопланмаган ерлари ўзлаштирилиб, доривор ўсимликлар плантациялари 4 та ижарачиларга 370 гектар ер майдонига уч йил давомида;
Юқоридаги “ноль” ставкасини қўллаш орқали ижарага берилган ер майдонларида ижара тўловини қўмитанинг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасига келиб тушиши мумкин бўлган;
– ёнғоқ мевали боғлар бўйича 2847,0 гектар ер майдонига 1 754,2 млн. сўм,
– тез ўсувчи дарахтлар плантациялари бўйича 168 гектар ер майдонига 205,8 млн. сўм,
– доривор ўсимликлар плантациялари бўйича 370 гектар ер майдонига 150,5 млн сўм, жами 2020 йил 4-чоракдаги йўқотишлар
2 млрд 110,5 млн сўм миқдоридаги маблағ – ижарага олган хусусий тадбиркорлар ва ишбилармонлар фойдасига имтиёзли ёрдам сифатида қолдирилмоқда.
Ўрмонлардан қўшимча фойдаланиш йўналишида 2021 йилда қуйидаги ишлар олиб борилади:
Хусусий сектор субъектлари билан биргаликда
ўрмон хўжаликлари томонидан ўрмондан қўшимча фойдаланиш ҳисобига 28 минг тонна озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш топшириғи белгиланган, амалда 3400 гектар ер майдонида қишлоқ хўжалик экинлари экилди.
Чорва сонини 150 минг бошга етказиш режалаштирилган бўлиб, амалда 985 нафар хусусий сектор субъектларини кенг жалб қилган ҳолда 152 минг бош чорва моллари жойлаштирилди.
Парранда сони 1 млн бошга етказиш белгиланган бўлиб, амалда паррандачиликни ривожлантириш мақсадида 671 гектар ер майдонини 25 нафар хусусий сектор суъбектларига ижара шартномаси расмийлаштирилиб, натижада парранда бош сони 451 минг донага етказилди.
Асалари оиласи сони 200 минг тага етказиш режалаштирилган, амалда республика бўйича ўрмон фондининг тоғ ва тоғолди ҳудудларида 1080 нафар хусусий сектор субъектларини кенг жалб қилган ҳолда 102 минг асалари оилалари жойлаштирилди.
47 гектар майдонда лимонарийлар (иссиқхоналар) ташкил этиш режалаштирилган, амалда бугунги кунгача 14 гектар майдонида иссиқхоналар (лимонзорлар) барпо этилди.
2021 йилда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида хизмат турлари фаолиятни рақамли технологиялар асосида электрон шаклга ўтказиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, ерларни – электрон аукцион орқали ижарага бериш йўлга қўйилди. Ўрмон яйловларидан фойдаланиш, пичан ўришга онлайн рухсатнома бериш тизими тест вариантда ишга туширилди. Натижада, жисмоний ёки юридик шахслар томонидан яйловдан фойдаланиш бўйича бюрократик тўсиқларни йўқотиш, узоқ муддат кутиш, инсон омилини камайтиришга эришилади. Ўрмон фонди яйлов ерларида чорва молларини боқиш юзасидан рухсатнома тақдим этувчи барча учун очиқ бўлган шаффоф тизим яратилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Пиллачилик тармоғида ипак қурти озуқа базасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 17 январдаги ПҚ–4567-сон қарори ижроси юзасидан 2021 йилда 92 та объектда танлов савдолари ўтказилди, шунингдек жорий йил баҳор мавсумида 2428 гектарда иҳота дарахтзорлари барпо этилиб, жами 6 млн тупдан ортиқ тут кўчатлари экилди (режа 97%). Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 250 гектар, Андижон вилоятида 140,0 гектар, Бухоро вилоятида 210,0 гектар, Жиззах вилоятида 141,0 гектари, Сурхондарё вилоятида 220,0 гектар, Қашқадрё вилоятида 200,0 гектар, Сирдарё вилоятида 197,0 гектар, Самарқанд вилоятида 200,0 гектар, Наманган вилоятида 142,0 гектар, Навоий вилоятида 200,0 гектар, Тошкент вилоятида 128,0 гектари, Фарғона вилоятида 200,0 гектар, Хоразм вилоятида 200 гектар майдонда иҳота дарахтзорлари барпо этилиб ҳозирда мазкур ишлар давом этиб келинмоқда.
Маълумот учун: Иҳота дарахтзорларини барпо этиш 2018 йилда бошланган бўлиб, 2018-2019 йилларда 2995 гектар, 2020 йилда 2020 гектар суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари дала четларида иҳота дарахтзорлари барпо этилди.
Иҳота дарахтзорларининг фойдали хусусиялари:
Экилган иҳота дарахтзорлари иқлимни мўтадиллаштириб гармсел шамолларидан табиатга ва экинларга зарар етказишдан ҳамда қум ва тупроқ кўчишидан ҳимоя қилади. Жийда, қайрағоч ва айниқса тут каби дарахтлар ернинг захини олади, шўрланишни камайтиради ва тупроқ эрозиясини олдини олади. Бундан ташқари, пахтачиликда иссиқ гармсел шамолларидан, зарарли ҳашоратларини кўпайишидан, экинларни баргларини қовжиратиб ҳосил ташлашдан ҳимоя қилади ва намликни сақлайди.
2020 йилдан бошлаб экилаётган иҳотазорларни кўпроқ қисмини тут дарахти экилаётгани икки томонлама фойда бермоқда биринчиси иҳота сифатида бўлса иккинчиси ипак қуртига озуқа сифатида бўлиб, бу мамлакатда муҳим соҳалардан бўлган пиллачиликни ривожлантиришга асосий омил бўлиб хизмат қилади.
Экилаётган иҳотазорлар экинларни зарарли ҳашоротлардан ҳимоя қилибгина қолмасдан фойдали ҳашоротларнининг ҳам кўпайишига имкон яратади ҳамда кучли шамол ва бўронларни таъсирини камайтиради.
Барпо этилаётган иҳотазорлар иссиқ гармсел шамоллари билан биргаликда сув сарфини тежамкорлигига ҳамда ҳосилдорлигини оширибгина қолмай шунинг баробарида – экин майдонида микроиқлим яратади намликнинг кўтарилиб кетишини олдини олади, кучли шамол ва бўронларнинг узоқ масофаларга чўзилишини олдини олади. (1000-1500 метр масофада шамолни пассив ҳолатга келтиради);
Шунигдек, хусусий сектор субъектларини кенг жалб қилган холда асаларичилик, паррандачилик, чорвачилик йўналишларида белгилаб берилган топшириқларни ўз вақтида, сифатли бажариб келинмоқда. Бунинг учун соҳада имкониятиз ҳам, салоҳиятимиз ҳам етарли, — дейди Қурбонов Ғолибжон Каримович Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Раис ўринбосари бугунги матбуот анжуманида.
Маълумот учун:
Ўрмонлардаги касаллик ва зараркунандаларга қарши 2017 йилда 27,4 минг га, 2018 йилда 33,2 мингн га, 2019 йилда 60,3 минг га, 2020 йилда 86.9 минг гектар майдонда кураш тадбирлари олиб борилди. Зараркунанда-касалликларга қарши курашишда асосан биологик усул қўлланилди. Бунинг учун 2017-2019 йилларда ўрмон хўжаликларида 64 та биолабораториялар ташкил этилиб, керакли миқдорда биомаҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Ҳар йили ўртача Республика бўйича ўрмонларни соғломлаштириш мақсадида кесилиб 30 минг м3 ёғоч, ўтин ва шох-шабба тайёрланади.

