Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Орол денгизи тубидаги суви қуриган ҳудудларда ҳимоя ўрмонзорлари барпо этиш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
24 декабрдаги 1031-сон “Орол денгизи тубидаги суви қуриган ҳудудларда “яшил қопламалар” – ҳимоя ўрмонзорлари барпо этиш бўйича қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Орол денгизининг қуриган тубида 2019 йил қиш 2020 йилда 700 минг гектар ҳажмда «Яшил қопламалар» ҳимоя ўрмонзорлари барпо этиш борасида бажарилган ишларни қуйидагича:

Жумладан:

  • Белгиланган топшириқни бажариш бўйича аниқ чора-тадбирлар (йўл харитаси) ишлаб чиқилиб тасдиқланди ва шу асосда ишлар олиб борилмоқда.
  • 2019 йил октябрь-ноябрь ойларида Орол денгизининг суви қуриган ҳудудларида хатлов ўтказилиб, хатлов натижалари бўйича 441,5 минг гектар ер майдонлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2019 йил 1 ноябрдаги 358-сонли қарори билан ўрмон фонди ер балансига доимий фойдаланиш учун ўтказиб берилди;
  • Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси таркибидаги “Ўрмонлойиҳа” ДУК корхонаси мутахассислари томонидан жойлардаги ўрмон хўжалиги мутахассислари билан биргаликда ўрмон барпо этиладиган майдонларнинг координатлари аниқланиб (ер майдонлари танланиб), ўрмон-мелиорация тадбирлари бажариладиган ҳудудларни харитаси ва лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилди;
  • ўрмон хўжаликларида вақтинчалик уруғ сақлайдиган омборхоналар ташкил этилган;
  • бугунги кун (25.03.2020 йил) ҳолатига кўра 166,3 минг гектар майдонда ер тайёрлаш (борозда) ишлари бажарилди;
  •  ўрмон хўжаликлари ишчилари ва аҳоли томонидан жами
    2769,8 тонна чўл ўсимликларининг уруғлари тайёрланди, шундан
    1319,2 тонна саксовул, 541,1 тонна қандим, 810,9 тонна қорабуроқ, 5 тонна черкез ва 93,6 тонна чўл яйлов ўсимликларини уруғлари ташкил этади. Ушбу тайёрланган саксовул уруғларининг (саксовул, қорабуроқ ва чўл ўсимликлари) 567,6 тоннаси Мўйноқ туман аҳолиси томонидан жамғарилган;
  • жами бугунги кунгача 703,401 минг гектарда ҳимоя ўрмонзорларини барпо қилиш ишлари бажарилди, шундан уруғдан
    663,1 минг гектар, кўчатдан 40,284 минг гектарни ташкил этади. Бундан ташқари 3 минг гектарда яйловзорлар барпо этилди.  Жумладан, уруғдан барпо қилинган ўрмонзорларнинг 496,9 минг гектари аэросев (480,5 минг гектари самалёт ёрдамида ва 16,433 минг гектари кичик авиация-дельтаплан ёрдамида) ва 166,17 минг гектари техника ёрдамида «яшил қопламалар» ҳимоя ўрмонзорлари барпо этилди;

– ўрмон хўжаликлари томонидан кейинги мавсумда ҳимоя ўрмонзорлари барпо этиш учун 200 гектар майдонда саксовул ниҳолхоналари ташкил этилди;

– мавсум бошидан буён жами 850 та техника ва механизмлар, 4 дона самалёт ва 2 дона дельтаплан жалб этилди.

– жами 2500 нафар аҳоли,  ўрмон хўжалиги ва ФВВ ходимлари иштирок этди.