Излаш

Давлат рамзлари

Китоблик тадбиркор ота касбининг ортидан йилига 100 млн сўмдан ортиқ даромад топмоқда

«Бир неча йилдан бери асалариларни парвариш қилиб келаман. Бу соҳанинг сир-асрорларини ёшлигимда ўрганганман десам адашмаган бўламан. Бизга асаларичилик ота мерос касб ҳисобланади. Бунинг устига турмуш ўртоғимнинг асалчилик сирларидан хабардорлиги менга қўл келиб, оилавий тадбиркорлигимизнинг кенгайишига ёрдам бермоқда. Ҳозирда биз йилига ўртача бир ярим тоннагача асал олмоқдамиз. Бу эса таҳминан 120 миллион сўмгача даромад деганидир», -деди Китобда туманида истиқомат қилувчи тадбиркор Ҳамза Омонов.
«2020 йил пандемия оқибатида асалимизни ҳеч қаерга олиб чиқолмаган бўлсакда, ўтган йили 150 миллион даромад олдик. Пандемия вақтида кўп жойлар ёпилган эди. Биз эса умидимизни сўндирмасдан, тун-у кун меҳнат қилдик».

«Меҳнат одамни тоблайди. Ҳеч ҳам дангасалик қилмаслик керак. Қунт билан қилинган ҳар қандай меҳнатнинг роҳати, албатта, бўлади. Биласизми, асалари оиласини парвариш қилиш бироз нозик иш. Инсондан жуда катта куч талаб қилади.Уларни яхши парвариш қилиш жараёнида баъзи қийинчиликларга дуч келган ҳолатимиз ҳам бўлиб туради. Лекин биз бу йўлда ҳеч ортга чекинмасдан туриб, ўз фарзандларимизга меҳр берган каби, асалариларига ҳам худди шундай меҳрни берамиз»,- деб қўшимча қилади Ҳамза Омонов.

ЧОДАК ТАБИАТИНИНГ СЕҲРИ

ЧОДАК ТАБИАТИНИНГ СЕҲРИ

Юртимизда шундай сўлим табиатли жойлар борки у ерларда яшаётган одамларга ҳавасинг келади. Наманган вилоятининг Поп...

Муносабат

Муносабат

Хоразм вилоятида яшовчи фуқаролар И.Қўчқаров, Ш.Исмаилов, Ж.Машарипов, Ш.Қурбанбаев, Ф.Абдурахмонов ва...