Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Ўрмон хўжалиги илмий тадқиқот институти

Бугун Ўрмон хўжалиги илмий тадқиқот институтида соҳа олимлари, филиал ва тажриба станциялари илмий ходимлари, докторант-тадқиқотчилар учун халқаро рейтингли журналлларга мақолалар тайёрлаш, чоп этиш мавзусида амалий семинар ташкил этилди.

  Семинар Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раис ўринбосари, профессор А.Х.Хамзаев раҳбарлигида бўлиб ўтди.

 Шунингдек, Ўрмон хўжалик илмий тадқиқот институтининг катта илмий ходими, 33 ёшли профессор Турсунов Обид Бобоқулович олиб борди.

Маълумот учун: О.Турсунов мамлакатимиздаги энг рейтинги баланд, ёш ва иқтидорли олим ҳисобланиб, Ўзбекистонда бакалавр, Малайзия ва Польшада магистр ва фан докторлик даражаларини олган. Дунёнинг энг юқори рейтингли олий ўқув юртларида фаолият юритган. Ҳозирда ҳам бир вақтнинг ўзида Хитой ва Польшанинг нуфузли университети, Тошкент ирригация, механизация ва қишлоқ хўжалигини мехенизациялаштириш институтларида фаолият олиб боради. 

  Қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлган, қарийиб 3 соат давом этган мулоқотда ёш профессоримиз О.Турсунов тадқиқотчиларга «Scopus», Web of Science ResearcherID, РИНЦ базасидаги нуфузли журналларга мақолалар чоп этиш, “Йиртқич журналлар”ни аниқлаш, илмий ташкилотлар ва мамлакатимиз олимларининг халқаро нуфузини ошириш масалалари бўйича ўзининг аниқ таклиф ва тавсияларини берди. 

  Йиғилишда таъкидланишича Ўрмон хўжалиги илмий тадқиқот институти олимлари томонидан кейинги 2-3 йил давомида амалга оширилган ишлар таҳсинга сазавор. Ҳусусан, 13 та янги нав, 16 та ихтирога патент, 35 та юқори рейтингли журналларга мақоллар чиқиши таҳсинга сазовор.

  Таққослаш учун Институт ташкил топгандан шу вақтгача биронта янги нав яратилмаган бўлса, ўтган 2020 йилда 13 та янги навлар давлат рўйхатидан ўтказилган. 2019 йилгача бор йўғи 1 та ихтирога патент олинган бўлса, 2020-2021 йилларда 14 та патент олиниб, яна 2 та патентга ариза топширилган.

  Дунё олимлари томонидан юқори даражадаги илмий журнал деб тан олинган журналларда 1983 йилдан 2019 йилгача (36 йилда) 5 та илмий ишлар чоп этилган бўлса, биргина 2020 йилда бу кўрсаткич 30 тани ташкил этган. 

  Йиғилишда галдаги вазифа сифатида, қўлга киритилган ютуқларни мустаҳкамлаш, олимлар ва илмий ташкилотларимиз нуфузини халқаро даражада янада ошириш деб белгиланди.

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Мазкур ўқув курси дастурида янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида назарда тутилган масалалар, жумладан ишга жойлаштириш ва...