Давлат рамзлари

Иҳота дарахтзорларининг фойдали хусусиялари


Экилган иҳота дарахтзорлари иқлимни мўтадиллаштириб гармсел шамолларидан табиатга ва экинларга зарар етказишдан ҳамда қум ва тупроқ кўчишидан химоя қилади.
Жийда, қайрағоч ва тут каби дарахтлар ернинг захини олади, шўрланишни камайтиради ва тупроқ эрозиясини олдини олади. Бундан ташқари, пахтачиликда иссиқ гармсел шамолларидан, зарарли ҳашоратларини кўпайишидан ва экинларни баргларини қовжиратиб ҳосил ташлашдан ҳимоя қилади ва нам сақлайди.
Ғаллачиликда эса шамол натижасида ғаллаларни ётиб қолишидан, замбуруғли касалликларининг (занг, қора куя) тарқалишини олдини олади.
2020 йилдан бошлаб экилаётган иҳотазорларни кўпроқ қисмини тут дарахти экилаётгани икки томонлама фойда бермоқда. Биринчиси иҳота сифатида бўлса, иккинчиси ипак қуртига озуқа сифатида бўлиб, бу мамлакатда муҳим соҳалардан бўлган пиллачиликни ривожлантиришга асосий омил бўлиб хизмат қилади.
Экилаётган иҳотазорлар экинларни зарарли ҳашоротлардан ҳимоя қилибгина қолмасдан фойдали ҳашоротларнининг ҳам кўпайишига имкон яратади ҳамда кучли шамол ва бўронларни таъсирини камайтиради.
Барпо этилаётган иҳотазорлар иссиқ гармсел шамоллари билан биргаликда сув сарфини тежамкорлигига ҳамда ҳосилдорлигини оширибгина қолмай шунинг баробарида:

  • экин майдонида микроиқлим яратади намликнинг кўтарилиб кетишини олдини олади;
  • қушларнинг кўпайишига имкон яратилади. Фойдали қушлар томонидан зарарли ҳашоратларга қирғин келтирилади ва натижада қишлоқ хўжалик экинларинг кўчак қурт, кузги тунлам ва бошқа зараркунандалар билан зарарланишининг қисман олди олинади;
  • кучли шамол ва бўронларнинг узоқ масофаларга чўзилишини олдини олади (1000-1500 метр масофада шамолни пассив ҳолатга келтиради);

«Ўрмонқурилиш» давлат унитар корхонасини