«Халқимиз ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни эртага эмас, узоқ келажакда эмас, айнан бугун кўриши керак». Президент Шавкат Мирзиёевнинг эл-юртимиз қалби ва онгидан чуқур жой олган бу сўзлари бугун мамлакатимизда барча соҳа ва тармоқларда амалга оширилаётган туб ўзгариш ва ислоҳотларни ҳаракатлантирувчи қудратли кучга, таъбир жоиз бўлса, уларнинг ғоявий ўзагига айланди. Халқ билан мулоқот қилиш, мурожаатлар билан ишлаш бўйича тамомила янги тизимга асос солинди.
Келиб тушаётган мурожаатларни борича маълум қилиш, жойларда ўрганиш, муаммолар етарли даражада акс этиши учун аҳолининг мавжуд муаммоларини тўлиқ қамраб олиш ва тезкорлик билан ҳал қилиш имконини беради.
Фарғона Вилояти Бағдод туманидан қуйидаги мурожаат келиб тушди.
Ассалому алайкум мен Фарғона Вилояти Бағдод туманидан мурожаат ёзяпман.
Бағдод замини асали деҳқон хўжалиги раҳбари Убайдуллаев Абдувоҳид Муҳиддин ўғли
Мурожаатимнинг қисқача мазмуни, Бизга Поп тумани ўрмон хўжалиги балансидаги ер майдонини 2020 йил 12 июнь куни ижара асосида 28 гектар ерни 2025 йил 12 июнь кунига қадар ажратиб берилган эди.
Лекин, 2021 йил 2 февраль куни шартномани асосиз Поп тумани ўрмон хўжалиги томонидан бекор қилиб юборилди. Шартномани 1.3 ва 1.5 банди шартларини асосиз бажармаганлик айби қўйилди. Ушбу бандларда Поп ўрмон хўжалиги балансидаги 232 дона асалари оиласини бизга бериши керак эди. Биз ушбу асалари оилаларини ўз маблағимиз ҳисобидан амалга оширдик. Барча ҳаражатларини, шунингдек, наслдорлигини ошириб, йилига 15 % га кўпайтириб, 1 тонна табиий соф асал топширишимиз керак эди. Лекин, Поп тумани ўрмон хўжалиги ушбу 232 дона асалари оилаларини бизга олиб бера олмади.
Чунки ушбу асалари оиласи Поп тумани Чодак қишлоғидаги бизга нотаниш бўлган бир фуқорога берилган экан. Ушбу фуқоронинг айтишича Поп тумани ўрмон хўжалиги 5 йилдан бери на ойлик, на бир асалари озуқаси учун шакар ёки бирор ёрдам бермаган экан.
Биз бир неча бор ушбу асалариларни олиб беришини сўрадик, Поп тумани ўрмон хўжалиги раҳбари Абдусатторов Хуршид ака бу ишга лоқайдлик билан қараб, бизга асалари оиласини олиб бермади. Кейинчалик бу айбни бизга ағдариб, ” Шартнома шартларини асосиз бажармади”- деди.
Мен Ўрмон ҳўжалиги давлат қўмитаси раси Бакиров Низомиддин Жалиловичдан ушбу мурожаатимга адолатли қарашингизни илтмос қиламан.
Биз ушбу ер майдонида ўз маблағимиз ҳисобидан 1500 метр йўл ва узунлиги 26 метр бўлган кўприк қурдик.
2021 йилда эса ушбу жойга павлония плантацияси ва лаванда кўчатларини экмоқчи эдик ва Россиялик мутахассислар томонидан асал берувчи ўсимлик яъни Трава Эспарцет ва До́нник (лат. Melilótus) ва Синя́к (лат. Échium) гулларини экмоқчи эдик. Афсуски ҳозирча бу режаларимиз амалга ошмай турибди.
Ҳозирги кунда 1700дона асал ари олилалари Фарғона Вилоятида турибди. Мен яратганнди олдида уволидан қўрқаман. Ушбу асалари оилалари боласини боқиш учун гул чангу етишмай арилар нобуд бўлмқда яна бир бор илтмос қиламан. Низомиддин Жалилович ушбу ишда адолат билан ҳал этишизни сўрайман. Сизга биз ҳақимзида нотўғри маълумот етиб боряпди.