Жорий йилнинг 11- май куни Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтида фаолият юритаётган ёш олимлар-тадқиқотчилар билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтида яратилган шарт-шароитлардан унумли фойдаланган ҳолда янгича ишлаш, янги ва долзарб йўналишларда илмий тадқиқотлар олиб бориш, илмий натижаларни маҳаллий ва хорижий нашрларда мунтазам чоп эттириш ҳамда амалиёт билан мустахкам боғлаган ҳолда илмий натижаларни ишлаб чиқаришга жорий этиш кабилар ҳақида фикр юритилди.
Институт директори, профессор А.Хамзаев ҳар бир тадқиқотчининг илмий иш мавзуси, йўналиши ҳамда муаммолари билан қизиқди. Муаммоси бор бўлган ёш олимларнинг масалалари юзасидан аниқ таклифлар берилди.
Ёш олимлар Республика ўрмон хўжалигини илмий ривожлантиришда ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишларини билдирди.
Шунингдек, Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтида ҳафтанинг чоршанба ва жума кунлари хорижий тилларни мукаммал ўрганиш ва ўзаро мулоқат қилиш куни деб белгиланди.


