Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтида ZOOM платформаси орқали йиғилиш ўтказилди

Бугун 11 май куни Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтида тажриба станциялар, илмий муассаса ва ҳудудий уруғчилик лабораториялари раҳбарлари иштирокида ZOOM платформаси орқали йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда қўмита раҳбарияти томонидан берилган топшириқлар ижроси, ҳолати таҳлилий-танқидий баҳоланди. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. Сусткашликка йўл қўйган мутасадди ходимларнинг масъулиятини ошириш юзасидан зарур чоралар кўрилди.
Хусусан, янги режимда ишлаш, яхши натижаларга эришиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланиши лозимлиги уқтирилди.
Орқада қолаётган хўжалик субъектлари раҳбарлари билан ҳар ҳафта гаплашиш, уларга илмий ёрдам бериш учун Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти малакали мутахассисларини доимий бириктириш масалалари кўриб чиқилди. Ўрмон уруғчилигини ривожлантириш бўйича ҳам қатор чора-тадбирлар белгиланди.

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Мазкур ўқув курси дастурида янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида назарда тутилган масалалар, жумладан ишга жойлаштириш ва...