Чўлланишга қарши курашиш, деградацияга учраган ерларни қайта тиклаш бўйича ишларни олиб бориш самарадорлигини ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини самарали бажаришни таъминлаш мақсадида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш бошқармаси томонидан самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 31 августдаги 125-I-сон қарори билан Қаттиқ қурғоқчиликни бошдан кечираётган ва (ёки) чўлга айланиб бораётган мамлакатларда, айниқса, Африкада чўлга айланиб боришларга қарши кураш бўйича БМТ Конвенцияси ратификация қилинган.
Чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш масалалари бўйича халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан самарали ўзаро ҳамкорликни таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 5 май куни БМТнинг Барқарор ривожланиш бўйича инвестицияларни жалб этишга доир “ Орол денгизи минтақасида амалга ошириладиган ишлар” бўйича хариталаш тизимлари мавзусида ишчи гуруҳининг онлайн тарзда икки қисмли сессияси бўлиб ўтди.
Унда 10 дан ортиқ вазирлик ва идораларнинг ишчи гуруҳи аъзолари шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастурининг масъул ходимлари, жами 70 дан ортиқ вакиллар иштирок этишди.
Маълумот учун: БМТ ТД лойиҳаси дастури Ўзбекистон ҳукуматига қашшоқликни камайтириш, соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, гендер тенглигини тарғиб қилиш ва самарали бошқарувни таъминлашга қаратилган миллий ривожланиш стратегиясини молиялаштиришнинг умумий тузилмасини мустаҳкамлашда ёрдам беради.
Дастлаб, Ишчи гуруҳи аъзолари билан танишув бўлди ва жорий йилнинг март ойида I сессиясида кўрилган масала юзасидан, яъни лойиҳалар матрицасини тайёрлаш юзасидан БМТнинг Истамбулдаги мутахассиси Станислав Ким такрорий тақдимот қилди.
Шунигек, кун тартибидаги 2-чи масала бўйича Никола Ананд тақдимоти ўтказилди.
Унда ишчи гуруҳининг мақсадлари, кутиладиган натижалар, тизим хариталарига умумий нуқта ҳамда сессиядан нимани кутиш керак каби масалаларга кенг тўхталиб, семинар иштирокчиларига атрофлича тушунтириш берди.
Шундан сўнг, лойиҳаларни ишлаб чиқишда фойдаланиш учун алоҳида гуруҳларга бўлиниб, қуйидаги масалалар бўйича муҳокамалар ўтказилди.
Интеграциялашув масалаларини ечиш аъзоларини минтақадаги қуйидаги «Асосий сабаблари» ва «Эътибордан четда қолдириш оқибатлари» эътибор қаратилиши танланди.
Булар қуйидаги масалалар:
1. Демографик силжишлар;
2. Доимий маданий меъёрлар;
3. Саноатдаги ўзгаришлар;
4. Ер ресурсларини камайиши
5. Таълим ва ишчи кучини номувофиқлиги
6. Инфотуризмни бошқариш.
