Бугунги кунда барча халқаро жамоатчиликнинг доимий диққат-эътиборини тортган масала ер майдонларида қурғоқчилик ва чўлланиш муаммоларини ҳал қилишнинг барча учун мақбул ечимини излаш, ўзаро келишилган ёндашувларни талаб этади.
Инсониятга қурғоқчилик ва чўлланиш ижтимоий, иқтисодий зарар келтириб, дунё миқёсида экологик таҳдид хавфини солмоқда.
БМТнинг Чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш Конвенцияси ташаббуси билан Ўзбекистон томонидан олинган мажбуриятлар юзасидан кенг чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Айтиш жоиз, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси мазкур конвенция доирасида амалга ошириладиган мажбуриятлар юзасидан масъул орган, деб белгиланган.
Чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш ишларни самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш бўйича ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарори қабул қилинди.
Шунигдек, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан 2019 — 2023 йилларга мўлжалланган «йўл харитаси» ишлаб чиқилди ва Ҳукумат томонидан тасдиқланди.
Бугунги кунда соҳада ушбу «йўл харитаси»га асосан тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Марказий Осиёда қурғоқчиликка ҳамда қум ва чанг бўронларига қарши курашиш бўйича ташаббусларни бўлишиш мақсадида онлайн-семинар ташкил этилди.
Ушбу семинарда Марказий Осиё давлатлари вакиллари билан бирга БМТнинг ФАО, ТД, ГИЗ, ИКБА, Словения атроф-муҳит агентлиги, Ислом Тараққиёт Банки ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳамда кўпгина Европа ва Осиё давлатлари вакиллари иштирок этди.
Асосий масалалардан бири қурғоқчиликни олдини олиш бўйича дунё тажрибаларини ўрганиб, Марказий Осиё давлатларида татбиқ этиш.
Чўллашишни бартараф қилиш мақсадида БМТ шафелигидаги Оролбўйи минтақаси учун Траст фонди имкониятларини самарали ишга солиш ўта муҳимдир.

