Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Сирдарё вилояти ўрмон хўжаликлари

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари О.Хакимов, Ахборот хизмати раҳбари О.Ашуров, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизими Миллий табиат боғлар ва овчилик хўжаликлари бошқармаси  раҳбари Ф.Фазлиевдан иборат   ишчи гуруҳ    Ўзбекистон Республикаси Президнти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 6 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-4850-сон қарори ижросини таъминлаш, ўрмон фонди ерларидан самарали фойдаланиш, кўчат етиштириш   масалалари бўйича мавжуд муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш, шунингдек, ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун Сирдарё  вилоятига йўл олди.

Ишчи гуруҳ ўз фаолиятини Сирдарё ўрмон хўжалиги  ҳудудидан 5 гектар ер олган Max betоn хусусий корхонаси  тадбиркори билан мулоқотда бўлиб, ишлаб чиқариш объектларининг бугунги ҳолатини ўрганди.

 Шунингдек, Ўрмон хўжалигида кўчат етиштириш, чорвачилик, балиқчилик, асаларичилик ҳажмини ошириш, қиймат занжирларини кўпайтириш, ижарага бериш ва хўжалик  истиқболлари бевосита жойларда муҳокама қилинди.

Ишчи гуруҳ  фаолиятини Қолгансир давлат ўрмон ов хўжалигида паррандаларни  парваришлаш ҳамда 

кўпайтириш, эcотуризм объектлари, ўрмон фонди ерларидан қўшимча фойдаланиш  борасида олиб борилаётган ишлар билан танишишда  давом этди. Шунингдек, қуёш батареяларидан электр энергияси олинади ва Қолгансир давлат ўрмон ов хўжалигида фойдаланиш йўлга қўйилган. 

Муносабат

Муносабат

Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмайди Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслиги миллий қонунчилик билан тартибга...