Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Боботоғ давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида олиб борилаётган ишлар сарҳисоби

2021-2023 йилларда Сурхондарё вилояти Узун тумани Боботоғ ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор ижроси юзасидан  

Сурхондарё вилояти Боботоғ давлат ўрмон хўжалигида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси ўринбосари Хамзаев Абдушукур Худойкулович иштрокида йиғилиш тадбири ўтказилди.

 Тадбир давомида Сурхондарё вилояти Узун тумани Боботоғ ўрмон ҳудудида ер сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва ўрмон хўжалиги соҳасида истиқболли инвестиция лоиҳаларини амалга ошириш ҳамда янги иш ўринларини яратиш, ўрмон ҳудудида қайта фойдаланишга киритиладиган ўрмон хўжалиги ер майдонларининг прогноз кўрсаткичлари, ерларнинг сув таъминотини яхшилаш борасида  амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.

Боботоғ давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида олиб борилаётган ишлар сарҳисоби, ҳамда  пистачиликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган  ишлар танқидий ўрганилди. Шунингдек, ҳар бир масъулларга илмий-амалий тавсиялар ва тегишли топшириқлар берилди.