Давлат рамзлари

Шахсий имидж яратиш сирлари

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси,  “Ўрмонтехносервис” ДУК  “Шахсий имидж яратиш сирлари” мавзусида  имиджмейкер  билан Қўмита залида учрашув ўтказди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси ўринбосари Ш.Усмонов  очиб берди.

 Ҳар бир халқнинг ўзига хос ўлмас анъаналари, қадриятлари бор. Асрлар давомида аждодларимиздан авлодларга мерос сифатида етиб келган урф-одатларимиз, қадриятларимиз, анъаналаримиз ҳам миллийлигимиз рамзи бўлиб, катта қадр, умрбоқийликка эга. Шу ўринда кийиниш маданияти ҳам йиллар давомида шаклланиб, ўз комиллик даражасига етишди десак муболаға бўлмайди, – дейди Ш.Усмонов  қўмита раиси ўринбосари.

Шу билан бирга савол туғилади: Ҳақиқатдан ҳам кийиниш маданиятимиз миллий қадриятларимиз талабларига жавоб берадими? Оддий фуқаролар билан давлат органлари ходимларининг кийиниш маданияти бир биридан фарқ қиладими?

Фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг асосий талабларидан бири – фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини тўла ҳимоя қилиш ва бу жараёнда давлат органлари билан фуқаролик жамияти институтлари, шунингдек фуқароларнинг чамбарчас фаолият кўрсатишини таъминлаш ҳисобланади. Зеро, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларимизнинг замирида қонунчилик ва давлат органлари фаолиятини такомиллаштириш орқали аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш мақсади ётади.

Бу жараёнда кийиниш маданияти ҳам ўз ўрнига эга бўлиб, аҳолининг давлат органларига бўлган ишончини мустаҳкамлашда муҳим омиллардан бири сифатида хизмат қилади. Миллий қонунчилигимизни ўрганиш натижасида давлат органларида фаолият юритувчи ходимларнинг ташқи кўринишига маълум бир талабларнинг қўйилмаганлиги ходимларнинг турли-туман кийиниши, айрим ҳолларда “давлат хизматчиси” деган мақомга, миллий маданиятимиз ва урф-одатларимизга тўғри келмайдиган кийинишларга олиб келаётгани кузатилмоқда. Бу эса ўз навбатида давлат органларида фаолият юритувчи ходимларнинг тартиб интизомига ҳамда 

иш самарадорлигига салбий таъсир этиб, бунинг натижасида давлат идорасида кийиниш меъёрларига риоя қилмаётган ходимларнинг хатти-ҳаракатлари бошқа ходимларга ҳам ўз таъсирини кўрсатаётганлигига сабаб бўлмоқда.

Бундай муаммоларни бартараф этиш мақсадида давлат органларида фаолият юритувчи ходимларининг кийиниш этикаси қоидаларини жорий қилиш зарур деб ҳисоблаймиз деб, ҳамда сўз навбатини ўз касбини устаси имиджмейкер мехмонимиз Ойдиной Тўхтаевага берди.

Меҳмонимиз ўз касбини устаси имиджмейкер Ойдиной Тўхтаева. Мазкур муаммонинг ечимини топиш мақсадида, давлат идораларида фаолият юритувчи ходимларнинг кийиниш маданияти юзасидан хорижий давлатлар тажрибаси ўрганилганда, унинг натижасига кўра ходимларнинг ташқи кўринишига қўйиладиган талаблар вазирликларда ички буйруқлар билан тасдиқланган, баъзи давлатларда эса ҳукумат қарори билан тартибга солинганлигида намоён бўлгани ҳақида гапирди,

Шунигдек, кийиниш этикаси қоидаларининг асосий мақсади – давлат органлари ходимларининг кийиниш маданияти, ташқи кўриниши, юриш-туришини одоб-ахлоқ қонун-қоидаларига мос келтириш орқали фуқароларнинг давлат идорасига бўлган ҳурмат ва ишончини ва иш самарадорлигини оширишдан иборат бўлиши зарур.

Хусусан, масъул ходим биринчи навбатда, давлат ҳокимияти идорасининг обрўсини сақлаши, шу идора манфаатлари учун қайғуриши лозим.

Бундай лавозимда фаолият кўрсатадиган ходимларнинг ташқи кўринишига қуйидаги асосий талабларнинг қўйилиши мақсадга мувофиқ  бўлади. Масалан,

– кийиниш услуби одми ҳамда иш услубига монанд бўлиши зарур;

– кийим тоза, дазмолланган, атрофдагиларни ўзига жалб киладиган турли хилдаги безакларсиз бўлиши лозим;

– танланган пойафзал ходимнинг кийимига мос бўлиши керак.

Давлат идораларида ишлайдиган эркак ходимларнинг ташқи кўринишига қуйидаги талабларнинг қўйилиши лозим:

– кенг свитерлар, гулдор ва ранг-баранг кўйлаклар, футболкалар, спорт услубидаги кийимлар ва пойафзаллар, жинси матосидан тикилган шимлар, шорталар, диний ибодат либоси кийиш, шунингдек соқолни ўстирган ҳолда ишга келиш мумкин эмас;

– костюм ранги ёрқин бўлмаслиги ва асосан тўқ рангларда бўлиши тавсия этилади;

– шимларнинг классик узунлиги пойафзални олд ва орқа қисмини ярмини ёпиб туриши лозим. Шимлар тор бўлмаслиги, хамда чизиғи шимнинг ўрта қисмидан кесиб ўтиши керак;

– ходимларнинг соч турмаги тартибли, ўрта узунликда ва таралган бўлмоғи лозим.

Этика қоидаларига кўра эркак киши ҳар доим пиджак кийиб юриши лозим (об-ҳаво иссиқ бўлган холатлар бундан мустасно бўлиб, унда галстуксиз калта енгли кўйлак кийиш мумкин).

Эркак ходимларнинг оёқ кийими тўқ рангда бўлиб, пиджак ҳамда шимнинг рангига мос келиши лозим. Қора рангдаги туфли ҳар қайси кийимга мос келади.

Кийимининг стандарт жамламаси классик услубдаги пальто, куртка, плаш, костюм, пиджак, пиджак рангига мос келувчи тўқ рангдаги шим, кўйлак, жилет, кўйлак ва пиджак ранги ҳамда чизиқларига мос келувчи галстук, бир хил рангдаги пайпоқ, туфли, классик услубида бўлиши жоиз.

Давлат идораларида ишлайдиган аёл ходимларнинг ташқи кўринишига қуйидаги талаблар қўйилиши мақсадга мувофиқ.

– об-ҳаводан қатъий назар либос енгсиз, елка қисмини очиб турмаслиги ҳамда танани шаффоф кўрсатиб турувчи юпқа матодан тикилган бўлмаслиги зарур (кўйлак енгининг узунлиги камида 10 см бўлиши керак);

– юбка тор, калта ва чуқур кесиқли бўлмаслиги лозим (юбканинг классик узунлиги оёкнинг тизза қисмини ўртасигача бўлиши керак);

– жинси матосидан ва спорт услубида тикилган кийимлар, шорталар, танага ёпишиб турадиган шимлар кийиш мумкин эмас;

– танага тор ёпишиб турадиган кўйлаклар, футболкалар, ёзги майкалар (агар устидан костюм кийилган бўлмаса), олд қисми чуқур ўйилган кофта ва кўйлаклар, қорин қисмини очиб турадиган кофталар, турли хил рангли, ёзувли, одамлар сурати ва ҳайвонлар расми туширилган матолардан тикилган кийимлар кийиш мумкин эмас;

– саёҳат ҳамда спорт услубидаги пойафзаллар кийиш мумкин эмас;

– диний ибодат либосида иш жойига келиш тақиқлананди;

– катта ҳажмдаги, жуда кўп ва ёрқин ҳамда шовқинли овоз чиқарувчи тақинчоқлар, ўта бачкана аксессуарлар, турли хил патлар, бантларнинг иш кийимларига тақилиши тавсия этилмайди;

– давлат идораларида ишлайдиган хотин-қизларнинг бўяниши ўта ёрқин бўлмаслиги, соч турмаги эса ораста бўлиши ва бошқаларнинг эътиборини тортмаслиги лозим;

– турли хил ўткир ҳидли орасталовчи воситалардан ҳам меъёрида фойдаланиш зарур.

Шунингдек, аёллар томонидан ишда кийиладиган кийимга қуйидаги алоҳида кўрсатмалар тавсия этилади:

– масъул лавозимдаги аёл ходим кийимининг стандарт жамламаси қуйидагилардан ташкил топиши мақсадга мувофиқ: классик услубдаги пальто, куртка, плаш, костюм, жакет, юбка ва шимлар, бир хил рангдаги кофта ва блузкалар, 4-5 сантиметр баландликдаги туфли, классик услубдаги этик;

– заргарлик буюмлари ва тақинчоқлар танланган либосга мос бўлиши лозим.

Ходимлар билан қизиқарли ва ўз кийиниш услубини топиш бўйича тест синовлари ўтказилди. Тадбир савол-жавобларга бой тарзда ўтди. Маърузачи тадбир давомида билдирилган фикрлар учун  қўмита ва корхона ходимларига ўз миннатдорчилигини билдирди..