Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4850-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилояти Ўрмон хўжалиги бошқармаси бошлиғи С.Жабборов бошчилигада семинар ташкил қилинди.
Бухоро вилояти ўрмон хўжалиги тизимини ривожлантириш, доривор ва озуқабоп ўсимликлар хом ашёсини етиштириш, тайёрлаш ва янада кенгайтириш чора-тадбирларига оид муайян ишлар амалга оширилди. Доривор ўсимликлар етиштириш йўлга қўйилди, — дейди Бухоро вилояти Ўрмон хўжалиги бошқармаси бошлиғи С.Жабборов.. — Лаванда, годжи, топинамбур, далачой, аччиқ бодом, тирноқгул, ошқовоқ уруғи, кийикўт, наъматак, шулар жумласидандир. Бундан ташқари, ниҳолхоналардаги кўчат ва ниҳоллар парвариши, Озуқабоп экинлар экиш тизимини такомиллаштириш – долзарб вазифалардан бири.
Семинарда кўчатхона ва ниҳолхонада экилган экинларини маҳаллий ҳамда минерал ўғитлар билан ўғитлаш меъёри ва чорвачилик, паррандачилик, асаларичиликни ривожлантириш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунигдек, балиқчиликни ривожлантириш, хусусий секторларга ерларни ажратиш ва ижарага бериш, халқ истъемол молларини ишлаб чиқариш ва бошқа қўшимча соҳаларни мақсадли ўрганиш бўйича Шофиркон ва Ғиждувон давлат ўрмон хўжаликларда семинар тадбири ўтказилди.
Семенар қатнашчилари Шофиркон давлат ўрмон хўжалиги «Шофиркон» ўрмон бўлимида экилган майдонларда саксавул, черкез ва қандим ва бошқа кўчат ҳамда ниҳолхоналардаги иш фаолияти билан танишдилар.
Яхши ҳосилдорликка эришиш учун, аввало, ерга яхши ишлов бериш, агротехник тадбирларни ўз вақтида бажариш талаб этилади. Экиладиган ҳар бир ўсимлик, дарахт кўчати муайян агротехник босқичлардан ўтгач яхши ўсиши ва ҳосил бериши мумкин. Бундан ташқари, ўсимликларни касалликлар ва зараркунандалардан ҳимоя қилмай туриб, улардан сифатли ва юқори ҳосил олиб бўлмайди. Бу масалада, Ғиждувон давлат ўрмон хўжалиги кўчатчилик бўлимидаги кўчатхоналар парвариши ва зараркунандаларга қарши курашиш тадбирлари ўтказилиб, тажрибали мутахассислар томонидан тавсиялар берилди.