Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Сурхондарё вилоятида 2021-2022 йилларда ўрмон фонди ерлариларини хусусий секторга ижарага бериш ҳисобидан маҳсулот етиштиришни кўпайтириш

Сурхондарё вилоятида 2021-2022 йилларда ўрмон фонди ерлариларини хусусий секторга ижарага бериш ҳисобидан маҳсулот етиштиришни кўпайтириш бўйича лойиҳалар
Вилоятдаги ўрмон хўжаликларида 2021-2022 йилларда 5582 гектар ўрмон фонди ерларида жами 589 та лойиҳани амалга ошириш ҳисобига 2845 нафар янги иш ўринлари яратиш белгиланган. Лойиҳа қиймати 56,3 млрд сўмни ташкил этади. Шундан, 35,3 млрд сўми ташабускорлар ўз маблағи ҳисобидан.
21 млрд сўми банк кредити ҳисобидан молиялаштирилади.
Жумладан, Пистачилик плантацияларини ташкил этиш бўйича 3000 гектар майдонда 20 та лойиҳа амалга оширилиб, лойиҳа қиймати 15 млрд.сўмни ташкил этади. Ушбу лойиҳа доирасида Боботоғ давлат ўрмон хўжалигида мавжуд
24 минг гектар табиий пистазорлар хатловдан ўтказилиб, учта ўрмон бўлимида янги навлардан оналик боғ барпо этилади, ҳамда табиий пистазорлар босқичма-босқич ёшартириб борилиши натижасида 750 нафар янги иш ўринлари яратилади.

Дориворчилик бўйича 1000 гектар майдонда 5,5 млрд сўмлик 20 та лойиҳа амалга оширилиб, пистазорлар орасида 863 гектар каврак.
Шунингдек, янги ўзлаштириладиган майдонларда 80 гектар наъматак ҳамда 57 гектарга лаванда, годжи ва бошқа дориворлар усимликлар экилиб, бунинг натижасида 770 нафар янги иш ўринлари яратилади.

Иссиқхона ташкил этиш бўйича Ўрмон фонди ерларидан 5 сотихдан жами 22,5 гектар майдони ажратилиб, тижорат банклари томонидан
450 нафар ёшларга “Ҳар бир оила тадбиркор” давлат дастури асосида
13,5 млрд сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилади ва 450 нафар янги иш ўринлари яратилади.

Экотуризмни ривожлантириш бўйича Бойсун, Боботоғ ва Қизириқ давлат ўрмон хўжаликларида 145 гектар майдонда 4 та лойиҳада жами қиймати 5,2 млрд сўмлик экотуристик масканлар ташкил этилади ва
350 нафар янги иш ўринлари яратилади.
Бундан ташқари, вилоятдаги ўрмон хўжаликлари томонидан 22 тонна ўрмон дарахт ва бута уруғлари тайёрланиб, 7,1 млн туп манзарали, мевали ниҳол ва кўчатлар, 1,4 млн дона тут кўчатлари етиштирилади;
Шунингдек, 1,8 млн дона манзарали дарахт ва бута кўчатлари янги ўрмонзорлар барпо этиш ҳамда ижтимоий объектлар, автомобил йўл бўйларини ободонлаштириш мақсадида етказиб берилади;
Вилоятдаги мавжуд фермер хўжаликларининг ер майдонларининг атрофида 220 гектар иҳота ўрмонзорлари барпо этилади;
Ўрмон хўжаликлари томонидан ўрмон фонди ерларига хусусий секторларни жалб қилган ҳолда 20 минг бош чорва ва 20 минг асалари оилаларини жойлаштирилади.

Пресс-релиз

Пресс-релиз

Тошкент шаҳри атрофида жами 441 гектармайдонда “яшил белбоғ”лар барпо этилади Бугунги кунда бутун дунёда иқлим...