Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Ўрмон соҳасида уруғчиликни ривожлантириш

Ўрмон уруғчилиги соҳасида мавжуд муаммолар ечимига қаратилган амалий ва инновацион лойиҳалар ишлаб чиқилиб, Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этилди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 январдаги “Ўрмон хўжалиги соҳасида илм-фанни ривожлантириш ва илмий-тадқиқот ишларини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4960-сон қарори қабул қилиниб, қарор билан Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги Ўрмон ва доривор ўсимликлар уруғчилигини таҳлил қилиш маркази тугатилиб, Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти таркибига ўтказилди.

Мазкур қарорнинг 2-бандига асосан Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти тугатилаётган Ўрмон ва доривор ўсимликлар уруғчилигини таҳлил қилиш марказининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланиши белгилаб қўйилди.

Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтига ўрмон уруғчилигини ривожлантириш бўйича вазифалар белгиланди.