Ўрмон фондида унинг фауна ва флорасини ўрганиш, ҳисобини юритиш, кўпайтириш ва сақлаш бўйича зарур чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб тасдиқланди.
Умумий узунлиги 342,35 км бўлган янги ёнғинга қарши ва минераллаштирилган полосаларни жиҳозлаш бўйича ишлар олиб борилди. Умумий узунлиги 1 147,3 км бўлган ёнғинга қарши ва минераллаштирилган полосалар тикланди. 108,45 км ёнғинга қарши мақсадларда йўллар қурилди. 859,35 км узунликдаги мавжуд ёнғинга қарши йўллар таъмирланди.
72 минг гектар майдонда ўрмон касаллик ва зараркунандаларига қарши кураш ишлари олиб борилди. Шундан, 60 минг гектарда биологик усул қўлланилди.
Шунингдек, 2020 йилда жами 1522 та, жумладан, 556 та ҳолат ноқонуний дарахт кесиш, 804 та ноқонуний мол боқиш, 18 та ноқонуний ов қилиш ҳамда 151 та бошқа ўрмон ҳуқуқбузарликлари аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 ноябрдаги “Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш, уларнинг уруғчилигини йўлга қўйишни ривожлантириш бўйича илмий тадқиқотлар кўламини кенгайтиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4901-сон қарори қабул қилинди.
Ўрмонларда етиштирилган кўчатлар сони 80 млн донага етказилди.
Ўрмон фонди ерларидан самарали фойдаланишни ташкил этилиши натижасида:
4,3 минг гектар майдонда доривор ўсимликлар плантацияси барпо этилиб, маданий ҳолда етиштириладиган доривор ва озуқабоп ўсимликлар турлари 61 турга етказилган ҳамда 5,9 минг тонна маҳсулот тайёрланди;
34,7 минг гектар майдонда 28 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилиб, ўрмон хўжаликларидаги мавжуд чорва бош сони 37 минг тага, парранда бош сони 102 минг тага, асалари оиласи сони 22,6 минг тага етказилди.
Ўрмон хўжалиги соҳасида илмий тадқиқотларни кучайтириш, шунингдек, кадрлар тайёрлаш, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 январдаги “Ўрмон хўжалиги соҳасида илм-фанни ривожлантириш ва илмий-тадқиқот ишларини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4960-сон қарори қабул қилинди.