Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 29 сентябрдаги “Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлардан ва ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”
ЎРҚ-639-сон қонуни қабул қилинди.
Ўрмон фонди ерлари майдонини
12 миллион гектарга, шундан ўрмон билан қопланган ерлар 3 миллион гектарга, уруғ тайёрлаш ҳажми 540 тоннага, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми 28 минг тоннага, доривор ўсимликлар етиштириш ҳажми 5,9 минг тоннага етказилди.
БМТнинг чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш конвецияси секретарияти ҳамда Марказий Осиё минтақавий экологик маркази ҳамкорлигида марказий Осиёда қурғоқчиликка ҳамда қум ва чанг бўронларига қарши курашиш минтақавий лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда. Қум ва чанг бўронларига қарши курашиш бўйича Миллий ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилди.
Ўрмонлардан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш мақсадида 2020 йилда 2020 гектарга иҳота дарахтзорлари ва 11 минг гектарда ёнғоқмевали, 100 гектарда тез ўсувчи дарахтлар плантациялари барпо этилди.
Жорий йил баҳор мавсумида 1121 гектар майдонда иҳота дарахтзорлари барпо этилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 февралдаги “Давлат ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 50-сон қарори қабул қилинди. Унга кўра ўрмон фонди ерларини ижарага бериш бўйича шартнома намунаси тасдиқланди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 апрелдаги “Давлат органлари ва корхоналарини енгил тижорат автотранспорт воситалари, махсус ва қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5052-сон қарорига асосан ўрмон хўжалиги соҳаси учун зарур бўлган ўт ўчириш машиналари ва техника, транспорт воситалари ва агрегатлар 2022 йил бюджетига киритилди.
Шунингдек, Жаҳон банки мутахассислари билан ҳамкорликда “Ўрмон ландшафтларини қайта тиклаш” (кейинги ўринларда-лойиҳа) инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича дастлабки келишувга эришилди.
Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақасида ташкилий салоҳиятни ривожлантириш бўйича Траст жамғармаси (ECAPDEV) ресурсидан 423 минг АҚШ доллари миқдоридаги грант лойиҳаси мазкур инвестицион лойиҳани ишлаб чиқиш мақсадида ажратилди.
Мазкур лойиҳа доирасида 30 минг гектар саноатбоп ўрмон плантациялари ҳамда 100 гектар доривор ўсимликлар плантацияси ташкил этиш, шунингдек, 30 та экотуристик комлекслар қуриш,
10 та ўрмон маҳсулотларини қайта ишлаш цехлари қуриш режалаштирилган.
Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун Жаҳон банки 138 млн АҚШ доллари миқдорида кредит ҳамда 12 млн АҚШ доллари миқдорида грант маблағлари ажратишга тайёрлигини билдирди.