2020 – 2022 йилларда ўрмон фонди ерларини ижарага олган ижарачиларга қуйидаги шартларда:
1) Ўрмон фондининг ўзлаштирилмаган ер участкаларида янгидан:
ёнғоқ мевали боғлар (писта, бодом, ёнғоқ) барпо этиш учун 93 та ижарачиларга 2069,8 гектар – беш йил давомида.
тез ўсувчи дарахтлар (павловния, терак) плантациялари барпо этиш учун 13 та ижарачиларга 49 гектар ер майдонларига – беш йил давомида.
2) Ўрмон фондининг чўл ҳудудларида жойлашган, сув билан таъминланмаган ва ўрмон билан қопланмаган ерлари ўзлаштирилиб;
чўл ўсимликлари (саксовул, черкез, қандим, қорабуроқ) плантациялари барпо этиш учун 3 та ижарачиларга 350 гектар ер майдонларига – ўн йил давомида.
3) Ўрмон фондининг сув билан таъминланмаган ва ўрмон билан қопланмаган ерлари ўзлаштирилиб:
озиқ-овқат экинлари (дуккакли, мойли, бошоқли экинлар, сабзавот, полиз) учун
4 та ижарачиларга 19 гектар ер майдонларига – бир йил давомида.
доривор ўсимликлар плантациялари ташкил этиш учун 4 та ижарачиларга 370 гектар ер майдонига – уч йил давомида ижара тўловининг “ноль” ставкасини қўллаш орқали фойдаланишга берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида пиллачилик ва қоракўлчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6059-сон фармонига асосан Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан 1 млн. 387 минг гектар яйлов ерлари Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасига ноль ставкаси бўйича ижарага берилган.
Жумладан:
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидан 508 минг гектар;
Бухоро вилояти ҳудудидан 84 минг гектар;
Навоий вилояти ҳудудидан 708 минг гектар;
Самарқанд вилояти ҳудудидан 25,8 минг гектар;
Қашқадарё вилояти ҳудудидан 40 минг гектар;
Сурхондарё вилояти ҳудудидан 210,9 минг гектар ижарага берилди.
Шунингдек, ўрмон хўжалиги соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларини кучайтириш, соҳадаги илмий муаммоларни аниқлаш, улар бўйича Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот институтлари ва бошқа илмий муассасалар билан ҳамкорликни кучайтириш мақсадида Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтида “Чўлланишга қарши курашишда ўрмон ва яшил қопламалар барпо этишнинг аҳамияти” мавзусида I – Халқаро илмий-амалий анжуман (онлайн шаклда) ўтказилди ва унда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси институтлари ҳамда соҳадаги етакчи халқаро ташкилотлар ҳамда хорижий институтларнинг профессор олимлари иштирок этишди.
Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтининг моддий-техника базасини янгилаш мақсадида Инновацион ривожланиш вазирлиги маблағлари ҳисобидан институтнинг 6 та лабораторияси янги замонавий асбоб ускуналар билан жиҳозланмоқда.
Ўрмон хўжалиги соҳасидаги илмий ва илмий-педогогик кадрлар тайёрлаш мақсадида 2021 ўқув йили учун Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан таянч докторантура бўлимига 5 та квота ажратилди.
Шунингдек, Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтига ёшларни кўпроқ жалб этиш мақсадида 2021 ўқув йилида
2 та стажёр-тадқиқотчилар ўз тадқиқотларини олиб боришмоқда.
Тошкент давлат аграр университетининг Ўрмон хўжалиги ва ландшафт дизайн факультетида кадрлар тайёрлашни мазмун жиҳатидан янги босқичга кўтариш мақсадида 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб бакалавриат таълим йўналишлари бўйича Касб таълими (5410800-Ўрмончилик), Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш (ўрмон хўжалигида), Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси (ўрмон хўжалигида) ва магистратура бўйича Ўрмон ерлари кадастри, Ўрмонларни ҳимоя қилиш ва овшунослик, Ўрмонларни тиклаш ва кўчатчилик хўжалиги ҳамда Зиравор ва хушбўй ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш технологияси мутахассисликларида кадрлар тайёрлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги “Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5611-сон фармони, 2020 йил 6 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4850-сон қарорида белгилаб берилган топшириқ асосида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ўртасида ўрмон фонди ерларида экотуризм лойиҳаларини амалга оширувчи жисмоний ёки юридик шахслар тўғрисидаги маълумотларни ўзаро алмашиш тизими жорий этилди.
Ўрмон фонди ерларида ташкил этилган туристик масканлар ҳамда хизматлар тўғрисида ахборот берувчи материалларни тайёрлаш, кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш, янги экологик объектлар ва маршрутларни аниқлаш мақсадида тур операторларини жалб этган ҳолда Сурхондарё, Қашқадарё, Жиззах ва Тошкент вилоятларида жами 6 та инфотур ташкил этилди.
Бугунги кунда республикамиздан
40 та салоҳиятли ўрмон хўжаликлари танланди. Мазкур хўжалик раҳбарлари билан бирга шаҳар ва туман хокимларини 2020 йилнинг сентябрь ойида Бурчмулла давлат ўрмон хўжалигида ташкил этилган намунавий экотуристик объектлар билан таништириш учун Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Бўстонлиқ туман хокимлиги билан ҳамкорликда Бўстонлиқ туманида таништирув инфотур ташкил этилди. Инфотур натижасида ўрмон хўжаликлари ва маҳаллий хокимликлар томонидан ўрмон хўжаликларида 2021-2023 йилларда экотуризм ва овчиликни ривожлантириш дастурлари ишлаб чиқилди.