Қумдарё давлат ўрмон хўжалигига қарашли 200 гектар майдонга, 10 минг дона мевали дарахт кўчатлари экилди.
12 март куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Қашқадарё вилоятида ўрмон хўжалиги соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, Чироқчи туманида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида Қумдарё давлат ўрмон хўжалиги ташкил этилди.
Мазкур ўрмон хўжалигининг асосий вазифаси писта, бодом ва доривор ўсимликлар плантациялари барпо этиш, ўрмонларни тиклаш, ўрмонзорларни кўпайтириш, эрозияга қарши дарахтзорлар барпо этиш ҳисобланади.
Денгиз сатҳидан 1500 метр баландликда жойлашган Қумдарё давлат ўрмон хўжалигига қарашли Қалқама ўрмон бўлими, Тарағай қишлоғига 8 минг дона бодом, 2 минг дона ёнғоқ кўчатлари экилди.
ГУЛЧEҲРА ХУРСАНДОВА