Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Ўрмон фондига 600 миллион сўмдан ошиқ зарар келтирилган

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Таъкидланишича, жорий йилнинг ўтган даврида республика ўрмон хўжаликларида жами 181 та қонунбузарлик аниқланиб, ушбу қонунбузарлик оқибатида ўрмон фондига 600 миллион сўмликдан ошиқ зарар келтирилган. Жумладан, 119 та дарахт кесиш, 50 та ҳолатда мол боқиш, 3 та ҳолатда ов қилиш ва бошқа ҳолатлар қайд этилган.

Ўрмон фонди майдонларида аниқланган ўрмон қонунбузарликларини онлайн тарзда расмийлаштириш дастури ишлаб чиқилиб, 2020 йилнинг декабрь ойида тест режимида Сирдарё вилоятида ишга туширилди.

Дастур жорий этилгандан сўнг маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш ва унга тегишли бўлган расмийлаштирилиши лозим бўлган ҳужжатлар учун сарфланадиган вақтнинг 30 фоизга қисқаришига эришилмоқда.

Дастурни кунлик такомиллаштириш, аниқланган камчиликларни доимий равишда тезкорлик билан бартараф этиш ишлари олиб борилиб, апрель ойидан республика ўрмон хўжалиги тизимига жорий этилмоқда.

Муҳайё Тошқораева, Ёқубжон Мелибаев